Latest news

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

ЖЧ-2014 саралаши: Ўзбекистон Жанубий Кореяга мағлуб бўлди News

ЖЧ-2014 саралаши: Ўзбекистон Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 9-турида сафарда Жанубий Корея терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида киритилди. Жанубий Корея терма жамоаси вакили Ким Йонг Воннинг Ўзбекистон жарима майдончасига узатиб берган тўпини миллий терма жамоа ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов, кутилмаганда ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Иккинчи бўлимда Қосимов шогирдлари ташаббусни ўз қўлларига ола билишди. Аммо, керакли вазиятда миллий терма жамоа футболчилари ҳаракатларида аниқлик етишмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-турда, 18 июнь куни, Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-турда Қатар терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Эрон Жанубий Корея терма жамоасига мағлуб бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014га тўғридан-тўғри йўлланма олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-турда Қатар терма жамоасини мағлубиятга учратган тақдирда ҳам, Эрон терма жамоаси 9-турда Ливан ва 10-турда Жанубий Кореяни мағлубиятга учратса тўғридан-тўғри ЖЧ-2014 финал босқичига йўлланма олади, Ўзбекистон эса курашни 5-босқич плей-офф босқичида давом эттиради.

ЖЧ-2014 4-САРАЛАШ БОСҚИЧИ: 9 ТУР. 11 ИЮНЬ, СЕШАНБА
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЎЗБЕКИСТОН - 1:0
ГОЛ
: А. Шораҳмедов (42 автогол)
Огоҳлантиришлар: Пак Чонг Ву (32), Ким Шин Вук (36) - Шоҳруҳ Гадоев (78).
Жанубий Корея: Жунг Сунг Рёнг, Пак Чонг Ву, Квак Тае Хви (Ким Ки Хи, 81), Мёнг Жу Ли, Сон Хёнг Мин, Ли Кён Хо (Ли Донг Гук, 64), Ким Чанг Су, Ли Чунг Йонг (Жи Донг Вон, 90+3), Ким Шин Вук, Ким Чи Ву, Ким Йонг Вон.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Улуғбек Бақоев (Александр Гейнрих, 74), Темур Кападзе (Фарҳод Тожиев, 84), Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Шоҳруҳ Гадоев, Акмал Шораҳмедов (Санжар Турсунов, 76)
Бош ҳакам: Тожо Минору (Япония)
Ассистент 1: Хидеаки Нишио (Япония)
Ассистент 2: Синдзи Очи (Япония)
Комиссар: Талал Ал Суйлимин (Иордания)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика