Latest news

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  17 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

ЖЧ-2014. Голландия қийинчилик билан "соккерузлар"ни мағлуб этди News

ЖЧ-2014. Голландия қийинчилик билан "соккерузлар"ни мағлуб этди

Кўпчилик биринчи турда Испанияни 5:1 ҳисобида таслим қилган Голландиядан иккинчи турда ҳам йирик ғалабани кутганди.
Осиё вакили Австралия эса дастлабки турда Чилига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Шу боис "соккерузлар" бугун мағлуб бўлишса гуруҳдан чиқа олмасликлари деярли маълум бўларди. Амалда шундай ҳам бўлди.

Ўйиндаги ҳисоб 21-дақиқада очилди. Арьен Роббен чаққон ҳаракатлар билан рақиб жарима майдонига кириб борди ва дарвозани ишғол қилди - 0:1.



Кейинги ҳужумда Австралия ҳисобни тенглаштирди. Жарима майдонига ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Тим Кэхилл чап оёғи билан тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди, тўп тўсинга тегиб дарвоза ичига кириб кетди - 1:1.

32-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Марк Брешиано яқин масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади.

50-дақиқада Уэсли Снейдернинг чамаси 30 метрлардан йўллаган аниқ ва кучли зарбасини Райян қайтариб юборди.



53-дақиқада захирадан майдонга тушган Бозанич рақиб пенальти ишлади ва бош ҳакам Голландия дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтадан Майл Йединак адашмади - 2:1.

Орадан 5 дақиқа ўтгач Робин ван Перси Дапайнинг пасидан сўнг тўпни "соккерузлар" дарвозасига йўллади - 2:2.

69-дақиқада Леки қулай имкониятдан фойдалана олмади, қарши ҳужумдан сўнг Морис Депай узоқ масофадан Райянни ожиз қолдирди - 2:3. Ушбу гол Азамат Абдураимовнинг Хиросима-1994даги Жанубий Кореяга урган голига ўхшаб кетди.



Қолган дақиқаларда Постекоглу шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун, ван Галь шогирдлари эса шу ҳисобни сақлаб қолиш ва қарши ҳужумда ўз бахтини излашга уринди.

Якунда Голландия 3:2 ҳисобида зафар қучди ва расман бўлмаса ҳам 99 фоизга кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Сариқ карточкалари сони иккитага етгани боси гуруҳдаги сўнгги турдаги ўйинда Австралия сафида Кэйхилл, Голландиядан ван Перси майдонга туша олмайди.


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Голландия22008 - 356
2Чили11003 - 123
3Австралия20023 - 6-30
4Испания10011 - 5-40


ЖЧ-2014. “В” гуруҳи. 2-тур
АВСТРАЛИЯ – ГОЛЛАНДИЯ 2:3
Порту-Алегре. “Бера-Рио” стадиони
Бош ҳакам:
Жамол Хаймуди (Жазоир)
Голлар: 0:1 – 20 Роббен,  1:1 – 21 Кэйхилл,  2:1 – 54, пенальти Единак,  2:2 – 58 ван Перси,  2:3 – 68 Депай.
Австралия – Райан, Макгоуэн, Уилкинсон, Шпиранович, Дэвидсон, Единак, Маккэй, Лекки, Брешиано (Бозанич, 51), Оур (Таггарт, 77), Кэйхилл (Хэллоран, 69).
Голландия – Силессен, Мартинс Инди (Депай, 45), Влар, де Врей, Янмат, де Гузман (Вейналдум, 78), Н. де Йонг, Блинд, Снейдер, ван Перси (Ленс, 87), Роббен.
Огоҳлантиришлар: Кэйхилл (43), ван Перси (47).


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика