Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  107 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

ЖЧ-2014. Эквадор уч очко эгасига айланди News

ЖЧ-2014. Эквадор уч очко эгасига айланди

Жаҳон чемпионати "Е" гуруҳида иккинчи турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди. Гондурас ҳамда Эквадор жамоалари ўртасида кечган қизиқарли баҳсда мухлислар учто тўп гувоҳига айланишди.


Биринчи турда мағлубиятга учраган бу икки аламзада жамоа, иккинчи турда ўзаро баҳс олиб боришларига тўғри келди. Эквадор рақибига нисбатан бироз тажрибалироқ  ва кучлироқ деб эътирой этилган эди. Учрашув бошланиши билан Эквадор ушбу сўзларни амалда исботлашга киришди. Биринчи бўлимда жамоалар имкон қадар ҳужумкорроқ футбол намойиш этишга уринишди. Учрашувнинг 31-дақиқасига келиб Гондураснинг ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Гондурас футболчис Костлининг жарима майдончаси олдидан йўллаган зарбасини Домингез бартараф эта олмади ва ўйинда ҳисоб очилди, 1:0.


Ўтказиб юборилган голан сўнг Эквадор тезда ҳужумга отланди ва тезкор жавоб тўпини киритишга эришди.

34-дақиқада Эквадор ҳужумчиси Эннер Валенсия жамоаси томонидан уюштирилган ҳужумни самрали тарзда якунлай олди ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1.

Жамоалар танаффусга шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳам Эквадор кўпроқ ўйинни назорат қилди ва бир қатор ҳужумлар уюштирди.

65-дақиқада жарима зарбасидан сўнг тиниб-тинчимас Эннер Валенсия боши билан Гондурас дарвозасига иккинчи голни киритди, 1:2.

Айнан шу гол учрашув тақдирини ҳал этди ва Эквадор уч очкони ишлаб олди.

Гондурас эса навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотди.


ЖЧ-2014. "Е" гуруҳи, 2-тур.

ГОНДУРАС - ЭКВАДОР 1:2

Куритиба. “Арена Байшада” стадиони.


Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Голлар: Костли (31), Эннер Валенсия (34, 65)

Гондурас: Валладарес, Фигероа, Бернандез, Изагирре (Гарсия, 46), Бенгтсон, Костли, Гарсия (Чавес, 83), Эспиноза, Гарридо (Мартинез, 72), Кларос, Бекелес.

Эквадор: Домингез, Гуагуа, Эразо, Паредез, Нобоа, Монтеро, Айови, Сайседо (Мендез, 82), Е,Валенсия, Минда (Груезо, 83), Антонио Валенсия.

Огоҳлантиришлар: Бернандез (7), Бенгтсон (45), Антонио Валенсия (57), Эннер Валенсия (73), Монтеро (80).

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Франция22008 - 266
2Эквадор21013 - 303
3Швейцария21014 - 6-23
4Гондурас20021 - 5-40

Шаҳбоз Беғамов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика