Latest news

23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  0 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  20 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  2 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  4 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  1 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  25 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  13 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди News

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди

Бразилияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 учун қуръа ташлаш маросими бошланди.
Ушбу саҳифада қуръа жараёнини кузатиб бориш мумкин бўлди.


21:00 - Маросим бошланди.
21:01- Бугун вафот этган Нельсон Манделага аталган видеоролик намойиш этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ЖАР мамлакати собиқ президенти ва Нобел мукофоти соҳиби Нельсон Мандела 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
21:03 - Бошловчилар Фернанда Лима ва Родриго Хилберт саҳнага чиқиб келишди.
21:04 - ЖЧ-2014га бағишланган видеоролик намойиш этилмоқда. Ундан Бразилия миллий удумлари, рақслари ва футбол ўрин олган.
21:07 - Саҳнада қўшиқчилар Алисионе ва Эмисиада қўшиқ айтишмоқда.
21:11 - ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва Бразилия президенти Дильма Русефф саҳнада. Улар Нельсон Мандела вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут эълон қилишди. Блаттер Мандела футбол учун қилган меҳнатлари олқишларга лойиқ эканини айтганида барча йиғилганлар гулдирос қарсак чалиб юборишди.
21:20 - Экранда барча Жаҳон чемпионатларидан қисқа лавҳалар намойиш этилди.
21:25 - Амалдаги Жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске мундиал кубогини саҳнадаги махсус жойга қўйди.
21:30 - Ҳар бир қитъадан ЖЧга чиққан жамоалар иштирокидаги ўйинлардан лавҳалар намойиш этилди.
21:32 - Саҳнага афсонавий Роналдо чиқиб келди ва ўз фикрларини билдирди.
21:36 - ЖЧ-2014 тимсоли "Фулеко", аёллар футболидаги энг кучли футболчилардан бири Марта ва ЖЧ-1994 чемпиони Бебето саҳнага чиқиб келишди ва қисқа тарзда фикрларини билдиришди. Шунингдек уларнинг учаласи Бебетонинг машхур қўл ҳаракатини амалга ошириб беришди.
21:38 - Саҳнада раққослар гуруҳи чиқиш қилишди.
21:43 - Футбол қироли Пеле саҳанага таклиф этилди. Афсонавий футболчи ўз фикрларини билдирди.
21:44 - 2014 йилги мундиал бўлиб ўтадиган 12та шаҳарни тасвирловчи видео лавҳалар намойиш этилмоқда.
21:47 - ФИФА бош котиби Жером Вальке саҳнага чиқиб келди, демак қуръа жараёни бошланмоқда...
21:49 - Қуръа жараёнида қатнашадиган собиқ футболчилар чиқиб келишмоқда: Жефф Херст, Марио Кемпес, Фабио Каннаваро, Лотар Маттеус, Зинедин Зидан, Фернандо Йерро, Кафу, Алсидес Жижак.

ДИҚҚАТ ҚУРЪА НАТИЖАЛАРИ:
"А" гуруҳига Бразилия, Хорватия, Мексика, Камерун.
"B" гуруҳига Испания, Голландия, Чили, Австралия.
"C" гуруҳига Колумбия, Греция, Кот-д'Ивуар, Япония.
"D" гуруҳига Уругвай, Коста Рика, Англия, Италия.
"E" гуруҳига Швейцария, Эквадор, Франция, Гондурас.
"F" гуруҳига Аргентина, Босния ва Герцеговина, Эрон, Нигерия.
"G" гуруҳига Германия, Португалия, Гана, АҚШ.
"H" гуруҳига Бельгия, Жазоир, Россия, Жанубий Корея.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика