Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда
12 feb 18:28
News
Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда
Тахминан бир ойча аввал «Реал» бош мураббийини алиштирди. Муддатидан аввал чиқиш эшиклар кўрсатилган Хаби Алонсо ўрнига бошқа бир собиқ мадридист Альваро Арбелоа таклиф этилди. Унинг бошчилигида жамоа барча мусобақаларни инобатга олганда 7 та ўйин ўтказиб, 5 бор ғалабага эришди. Энг муҳими — чемпионатда «Барселона» билан орадаги фарқ 1 очкогача қисқарди.
Бироқ бош мураббий ўзгаргач, жамоада барчаси изига тушиб кетмади. Турли манбалар жамоа ичида муаммо мавжудлигини, «Реал»нинг икки футболчиси эса Арбелоадан норозилигини маълум қилмоқда. Ёш мураббийга ҳар томондан босим бўлмоқда — уни ҳатто раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламаяпти.

Мураббий ва икки ҳимоячи ўртасида низо келиб чиққан
Сўнгги йиллар ҳимоя чизиғи қанотлари «Реал» учун катта муаммога айланган. Қийинчиликлар Карло Анчелотти давридаёқ бошланган эди: айнан италиялик биринчилардан бўлиб у ерга ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Эдуардо Камавингани торта бошлаганди, шунингдек, номинал вингер Лукас Васкесни ҳимоячига айлантирган эди. Бир неча йил ўтиб, муаммо ҳал бўлгани йўқ.
Жамоа жароҳатлардан азият чеккани туфайли муаммоли чизиқларни кучайтирди. Ёзда «Сантьяго Бернабеу»га икки қанот ҳимоячилари — Трент Александер-Арнольд ва Альваро Каррерас кўчиб келди. Бир қарашда таркибда янги вариантлар пайдо бўлгандек, аммо вазият айтарли ўзгармади: ҳали ҳам вақти-вақти билан хавбеклар Вальверде ва Камавинга қанотларда тўп тепишига тўғри келди.
Эътиборли жиҳати Арбелоа негадир икки қанот ҳимоячиларини игнор қилмоқда. Мураббий Дани Карвахаль ва Фран Гарсиядан бошқа исталган футболчини туширишга розидек. Тажрибали футболчи Альваро қўл остида барча мусобақаларда бор йўғи 27 дақиқа ўйнаган бўлса, Франда — 78. Испан медиасида футболчилар ва мураббий ўртасида келишмовчилик борлиги айтилмоқда.
Бу борада «Реал»нинг охирги ўйини вазиятни янада ойдинлаштиргандек. Арбелоа «Валенсия»га қарши ўйинга бир йўла 3 нафар ўнг қанот ҳимоячисини олиб келди, лекин асосий таркибда энг кутилмаган танлов бўлди — 21 ёшли кантерано Давид Хименес. У шу куни Ла Лигада дебют қилди. Карвахаль ва Трент унинг ҳаракатларини захира ўриндиғидан томоша қилишди.
Ҳар икки тажрибали футболчилар эмишки, оптимал спорт формасида эмас. Бироқ AS нашри Карвахаль «Месталья»га тўлиқ тайёр ҳолда етиб келганини таъкидлади. Аввалроқ, «Реал» сардор ҳаттоки тиззасини тиббий текширувдан ўтказиш учун ўзи Лондонга бориб келган ҳамда мураббийлар штабига тиббий хулосани тақдим этган. Устига-устак январь ойида у икки ўйинда майдонга тушган, машғулотларга эса йил бошиданоқ қўшилган эди.

Карвахаль ва Арбелоа ўртасида жиддий можаро юзага келадиган кўринади. Дани ўйин амалиётисиз қолдирилаётганидан ўта норози — сабаби 34 ёшли футболчи фаолиятидаги эҳтимолий охирги ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин. Журналист Эду Агирре футболчи ва мураббий деярли гаплашишмаётгани ҳақида маълум қилган.
Карвахалга вазият ёқмаётгани «Валенсия» билан ўйин охирида телекамераларга ҳам тушиб қолган — испаниялик жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтус билан агрессив оҳангда нималарнидир гаплашаётгани. "The Athletic" маълумотига кўра, Дани ҳаттоки ЖЧдан аввал спорт формасини тиклаш мақсадида «Реал»дан кетиш ҳақида ҳам ўйламоқда.
Арбелоанинг қарама-қарши қанот вакили Гарсия билан ҳам муносабатлари ҳавас қиладиган ҳолда эмас. Алваро уни уни бор йўғи иккита ўйинда майдонга туширди, ваҳоланки унинг рақобатчиларидан камида биттаси — Ферлан Менди анчадан буён лазаретда.Тўғри, ёзда чап қанот ҳимоясига Каррерас олиб келинди, бироқ Фран ҳатто Альваро йўқлигида ҳам ўйнамаяпти. Мисол учун 22-турда "Райо Вальекано" билан баҳс (2:1) чап қанотда Камавинга тушди, Каррерас ва Гарсия эса ўйинни ўриндиқдан томоша қилишди.
Январь ойидаги трансфер ойнаси даврида «Мадрид» испанияликни «Борнмут»га қўйиб юборишни истамади ва бу Гарсияни қаттиқ ранжитди. Испан медиасининг хабарига кўра, Арбелоа ўзига нисбатан адолатсизлик қилмоқда ва ўйин амалиётисиз қолдирмоқда. Мисол учун Альваро келгунига қадар ҳам Фран асосий таркиб аъзоси ҳисобланмаган, аммо захирадан ўйинга қўшилиб турарди ва ҳаттоки 7 бор учрашувни асосий таркибда бошлаган.

Катта эҳтимол билан 26 ёшли ҳимоячи ёзда жамоадан кетади. Гарсиянинг шартномаси 2027 йил июнь ойигача мўлжалланган, футболчи келишув муддатини узайтириш ниятида эмас. «Реал» футболчисини текинга қўлдан чиқармаслик учун тезроқ ҳаракат қилишига тўғри келади.
Раҳбариятга ҳам мураббий қарорлари ёқмаяпти
Арбелоа «Реал»да бор йўғи бир ой ишлаган бўлса-да, унинг клубдаги ҳолатини бир мунча юмшатиб гапирганда барқарор эмас дейиш мумкин. Sport.es хабарига кўра, мураббий футболчиларнинг "эркатойлигидан" азият чекмоқда, манба бу ҳолатни ўйинчилар "диктатура"си деб атади. Йил бошида Хаби Алонсо шу каби муаммога дуч келганди. Маълум бўлишича, мураббий билан тактик қарорлар борасида нафақат Карвахаль ва Фран Гарсия, балки жамоанинг бошқа футболчилари ҳам рози эмас.
Шу билан бирга ёш мураббий раҳбарият томонидан ҳам босим остида қолмоқда. COPE маълумотларига кўра, босслар Арбелоага ярим ҳимоячилар Вальверде ва Камавинга борасидаги экспериментларга чек қўйиш кераклигини айтишган — клубда етарлича қанот ҳимоячилари бор.
Умуман олганда, раҳбарият ҳақ — ҳар икки қанотда уч нафардан асл позицияси ҳимоячи бўлган футболчи бор. Тўғри, Вальверде ва Камавингани қанотга ўтказишни Арбелоа бошламаган, бироқ ҳозир бунга эҳтиёж йўқ. Устига-устак ярим ҳимоячилар очиқчасига бошқа позицияда ўзларини ноқулай ҳис қилишлари ҳақида гапиришган.

«Ўйлашича, мен ярим ҳимояда яхшироқ ўйнайман. Мен Кроос, Модрич ва Каземиро билан рақобатда катта бўлганман. Ҳозир ўзимни «Реал» ярим ҳимоя чизиғининг устунларидан биридек ҳис қиламан. Мураббий менга ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнаш унчалик ёқмаслигини билади, лекин жамоага керак бўлганида ёрдам беришга доим тайёрман», — деган эди Вальверде сентябрда.
Футболчиларга ўйин вақти етказиш муаммоси Хаби Алонсода ҳам бўлган. Мисол учун мураббий бир вақтнинг ўзида Арда Гюлер ва Жуд Беллингемни ўйната олмасди. Параллель равишда медиада Алонсонинг кийиниш хонасидаги муаммолари ҳақида инсайдлар тарқаларди. Воқеалар ривожи шундай давом этса, Арбелоада ҳам шундай ҳолат бўлиши ҳеч гап эмас — мураббий бир ойдаёқ икки футболчи билан келишолмай қолди.
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments
Real Madrid tepgan qaysi penalti notoʻgʻri boʻldi javob berchi
Лекин охирги ўн бир йил ичида беш маротаба чемпионлар лигасини ютган реал мадридда икки мавсум пасайиш кузатилса буни как трагедиядек муҳокама қилинади.
Кеча тухумдан чиққан. Жамоаси ўн йилда маҳаллаларо кубоқ хам ютмаган, охирги бир йил ичида футбол ўйнаш эсига тушган жамоа муҳлислари ўзларидан ўн бешта кам эксперт ясаб "пенальти" бало баттар деб валдирашини ўқисанг одамни энсаси қотади)))