Latest news

20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  3 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  5 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  2 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  7 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  7 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  3 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  7 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

ЖЧ-2013 (U-17). Мусобақа ҳакамлари ва регламент News

ЖЧ-2013 (U-17). Мусобақа ҳакамлари ва регламент

Шу ҳафтада БААда футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади.
2013 йилги чемпионат ФИФА томонидан ўтказиб келинаётган 15-ўсмирлар мундиалига айланади. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги мусобақа сифатида эса 12-бор ўтказилади. Ундан аввал ёш чегараси қилиб 16 ёш белгиланган. Турнирнинг БААда бўлиб ўтиши ҳақида ФИФА 2 йил аввал маълумот берганди. ФИФА БАА ва Ганадан иборат танловда Амирликлар давлатининг имкониятини кўпроқ баҳолади. Бундан аввал БААда 2003 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилган.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бу сафар 1996 йил 1 январидан кейин ёки шу санада таваллуд топган ўйинчилар иштирок этишлари мумкин.

Учрашувларни бошқариб боришга жалб этилган ҳакамлар рўйхатига назар ташлар эканмиз, улар ичида машҳур номларни кўрамиз. Марк Клаттенбург, Вольфганг Штарк ва Жанлука Рокки шундай нуфуздаги ҳакамлар ҳисобланади.

Демак, ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
Осиё - Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони), Ким Дон Жин (Жанубий Корея), Абдулраҳмон Абду (Қатар).
Африка - Бадара Диатта (Сенегал), Даниел Беннет (ЖАР), Слим Жедиди (Тунис).
Шимолий Америка - Элмер Бонилья (Салвадор), Марко Родригез (Мексика), Жаир Марруфо (АҚШ).
Жанубий Америка - Нестор Питана (Аргентина), Рауль Ороско (Боливия), Хебер Лопез (Бразилия), Мартин Веласкез (Уругвай), Хуан Сото (Венесуэла).
Океания - Норберт Хауата (Таити).
Европа - Павел Краловец (Чехия), Марк Клаттенбург (Англия), Вольфганг Штарк (Германия), Жанлука Рокки (Италия), Свейн Оддвар Мун (Норвегия), Крейг Томсон (Шотландия).

Гуруҳларда очко тенг бўлиб қолган тақдирда қуйидаги ҳолатларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:
- барча учрашувлардаги тўплар фарқи
- барча ўйинларда киритилган тўплар сони
- бир хил очкога эга жамоаларнинг ўзаро баҳсларда қўлга киритган очколари
- бир хил очкога эга жамоаларнинг ўзаро ўйинидаги натижаси
- бир хил очкога эга жамоаларнинг ўзаро учрашувларда киритган тўплари
- ташкилий қўмита қуръаси

Яъни, юқоридаги барча жиҳатлар бўйича жамоалар бир хил кўрсаткичга эга бўлсалар, унда охирги чора сифатида қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Учинчи ўрин соҳибини аниқлашда эса очколарга эътибор берилади. Мабодо очколар бир хил бўлган тақдирда гуруҳдаги тўплар фарқи ёки кимнинг кўпроқ гол ургани инобатга олинади.
 
Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика