Latest news

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  3 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  25 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  5 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  7

ЖЧ-2013. Панама ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди? News

ЖЧ-2013. Панама ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди?

Куни кеча ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганди.
Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳда Панама, Марокаш ва Хорватия жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди.

Биз гуруҳдаги рақибларимиз қай тарзда ушбу Жаҳон чемпионатига чиқишганини ўқувчиларимизга тақдим этмоқчимиз. Биринчи бўлиб 1-турдаги рақибимиз Панама ҳақида маълумот берамиз.

2013 йилнинг 6-13 апрель кунлари Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ) давлатлари ўртасида ўсмирлар ўртасидаги чемпионат бўлиб ўтди. Унга айнан Панама мезбонлик қилди.

12та давлат финал босқичида иштирок этишди. 4та гуруҳ 3тадан жамоа кураш олиб боришди. Панама "А" гуруҳида Ямайка ва Барбадос жамоаларига қарши ўйнади.

Дастлабки турда Ямайкага қарши ўйинда панамаликлар ўйин давомида ортда боришди, бироқ 90-дақиқада Мильсиадес Молина томонидан урилган гол туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди -1:1.

Барбадос ва Ямайка ўртасидаги ўйин ҳам дуранг билан тугади - 2:2. Сўнгги турда Панама Барбадосни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрвин Зорилла дублга эришганди. Шундай қилиб гуруҳда 4 очко олган Панама Ямайка билан бирга чорак финалга чиқди.

ЖЧ йўлланмасини берувчи ўйинда эса Панама ўсмирлари Тринидад ва Тобагони 4:2 ҳисобида таслим этишди. Панама таркибида Жомар Диаз дублга эришган бўлса, Хесус Арая ва Луис Зунига биттадан гол уришганди.

Ярим финалда бўлажак рақибимиз Канада ўсмирлари устидан иродали ғалабага эришишди - 2:1. Диаз ва Зорилла Панамага ғалаба келтиришган.

Финалда эса панамаликлар Мексика ўсмирларига ютқазиб қўйишганди - 1:2. Жоржи Дели Вальдес шогирдлари сафида ягона голни Арая урганди.

Панама ўсмирлар терма жамоаси иккинчи бор U17 Жаҳон чемпионатида иштирок этади. 2011 йил Мексикада бўлиб ўтган мундиалда панамаликлар гуруҳдан чиқиб 1/8 финалда мусобақа мезбони ва бўлажак чемпион Мексикага ютқазиб қўйганди.

Сайтимизни кузатиб борсангиз Марокаш ва Хорватия ўсмирлар терма жамоалари ҳақида хабар берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика