Latest news

21:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  249 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  7 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

ЖЧ-2013. Марокаш ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди? News

ЖЧ-2013. Марокаш ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди?

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганди.
Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳда Панама, Марокаш ва Хорватия жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди.

Биз гуруҳдаги рақибларимиз қай тарзда ушбу Жаҳон чемпионатига чиқишганини ўқувчиларимизга тақдим этиб бораяпмиз. Кеча 1-турдаги рақибимиз Панама ҳақида маълумот бергандик. Энди навбат 2-турда бизга тўқнаш келадиган Марокаш ўсмирларига.  

2013 йилнинг 13-27 апрель кунлари ўсмирлар ўртасида Африка чемпионати бўлиб ўтди. Унга айнан Марокаш мезбонлик қилди.

Финал босқичида 8та жамоа иштирок этди. 2та гуруҳда 4тадан жамоа кураш олиб боришди. Марокаш "А" гуруҳида Тунис, Габон ва Ботсвана жамоаларига қарши ўйнади.

Дастлабки турда Марокаш Габонни йирик ҳисобда таслим қилди – 4:1. Ҳамза Сакхи дублга эришган бўлса, Бну Марзук, Жаади биттадан гол уришди.

Иккинчи турда Ботсвана йирик ҳисобда таслим қилинди 3:0. Бну Марзук дублга эришди, Сакхи бита гол урди.

Сўнгги турда Марокаш Тунис билан дуранг ўйнади – 1:1. Марокашликлар сафида Эл Боуаззати тўп киритди. Шу тариқа 7 очко тўплаган Марокаш гуруҳда биринчи бўлди ва ярим финалга чиқди. Шу билан бирга ЖЧга йўлланма олди.

Ярим финалда рақибимиз Кот-ДИвуарга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Марокаш таркибида битта жавоб тўпини Саббар пенальтидан киритди.

Учинчи ўрин учун ўйинда Марокаш Тунис билан ўйнаганди. Асосий вақт 1:1 ҳисоби қайд этилган ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланганди. Унда Тунис ўсмирлари 11:10 ҳисобида зафар қучишганди.

Марокаш ўсмирлари биринчи бор U17 Жаҳон чемпионатида қатнашади. Бу давлат ўсмирлари олдинги мундиалларга йўлланма ололмаган.

Сайтимизни кузатиб борсангиз Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ҳақида хабар берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика