Latest news

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  5 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор" билан машғулот ўтказдим дегани бу клубга ўтдим дегани эмас" News

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор" билан машғулот ўтказдим дегани бу клубга ўтдим дегани эмас"

Жаҳонгир Жиямуродов ўзининг "Бунёдкор"га ўтгани борасидаги гап сўзларга изоҳ бериб ўтди.
- Мен "Насаф"ни ҳали тарк этганим йўқ. Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида даволанаяпман ва тўғриси бир вақтнинг ўзида жисмоний машқлар билан машғулман. Менинг "Бунёдкор" жамоасига ўтганим ҳақидаги гап-сўзлар ҳам асоссиз. Тўғри, мен "Бунёдкор" жамоаси базасида машқлар ўтказаяпман, аммо бу мени "Бунёдкор" жамоаси аъзосига айланди дегани эмас. Менга "қалдирғочлар" томонидан ҳаттоки шартнома ҳам таклиф этилгани йўқ. Мен ва "Насаф" клуби ўртасидаги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрида расман ниҳоясига етади. Демак, мен ҳамон "Насаф" аъзоси ҳисобланаман. Шуни мухлисларга етказиб қўйишингизни истардимки, клуб билан расман шартнома муддатини ўзайтириш бўйича музокара ҳам ўтказганимиз йўқ. Мени Тошкентда даволанаётганим ҳақида жамоа шифокори хабардор, мен у киши билан доимо соғлигим ва жисмоний ҳолатим бўйича маслаҳатлашиб тураман.

Келаси мавсумда қайси клубда фаолият юритишимни ҳозирча ўзим ҳам билмайман. Аммо мени мухлислар тўғри тушунишларини ҳоҳлардимки, мен футболчи сифатида майдонда ҳаракат қилишни ҳоҳлайман, заҳира ўриндиғида қолиб кетиш ҳар бир футболчи учун жуда оғир бўлганидек, буни мен ҳам ҳоҳламаган бўлардим. Шундай экан, мабода менинг меҳнатим қадрдон жамоамга керак бўлса, бунга доимо тайёрман, мабода керак бўлмаса, бошқа жамоа танлашимга тўғри келади. Буни тўғри қабул қиласизлар деган умиддаман, - дейди Жаҳонгир Жиямуродов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика