Latest news

22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  31

"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью News

"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью

Албаниялик ҳужумчи Луис Качорри Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсуми биринчи даврасида "Бунёдкор" сафидаги ёрқин ўйини, голлари ва характерли ўйин услуби билан мухлислар эътиборини қозонди.

У жамоага тез мослашди, бир неча муҳим ўйинларда натижа ҳал қилувчи фигурага айланди. Яқинда эса шартномаси якунланиб, жамоани тарк этган Качорри билан  Ўзбекистондаги фаолияти, футбол ва ҳаёт ҳақидаги фикрлари ҳамда келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашдик.

— Ўзбекистондаги фаолиятингиз ва "Бунёдкор"даги ўйинларингизга қандай баҳо берасиз?

— "Бунёдкор"да жуда яхши вақт ўтказдим. Бу фаолиятимдаги энг яхши мавсумлардан бири бўлди, десам муболаға бўлмайди. Бир йил тўлиқ ўйнадим. Бу вақт давомида ўзимни кўрсата олдим деб ўйлайман. Албатта, бошида мослашиш осон бўлмади, лекин кейин барчаси ўз ўрнига тушди.

— Тошкентдаги ҳаётингиз қандай ўтди? Маҳаллий маданият сизда қандай таассурот қолдирди?

— Тошкент менга жуда ёқди. Бу шаҳар — тинч, самимий, хавфсиз. Маҳаллий маданият, одамларнинг илиқ муносабати менда фақат ижобий ҳислар қолдирди. Агар футболчи сифатида эмас, турист сифатида бўлса ҳам, Ўзбекистонга яна қайтиш ниятим бор.

— Ўзбекистон Суперлигасида ҳимоячиларга қарши ўйнаш қай даражада қийин бўлди?

— Суперлигадаги ҳимоячилар анча қаттиқ. Жисмоний тайёргарликлари яхши, позицион жиҳатдан ҳам яхши тўп тепишади. Бу чемпионатда тўп суриш осон эмас, лекин айнан шу қийинчиликлар менинг ўсишимга сабаб бўлди.

— Нега жамоани тарк этишга қарор қилдингиз? Бу қарор қанчалик осон бўлди? Молиявий жиҳатлар муҳим омил бўлдими? Ва нима учун одатда бир жамоада узоқ тўп тепмайсиз?

— Асосий сабаб — молиявий. Агар мен Ўзбекистонда қолганимда, "Бунёдкор"дан кетмаган бўлардим. Бу жамоа менга ишонди, мен эса майдонда жавоб қайтаришга ҳаракат қилдим. Жамоани тарк этиш мен учун осон бўлмади. Ҳар сафар жойни алмаштириш ортида муайян шароитлар ва қарорлар туради.

— "Бунёдкор"даги фаолиятингиз давомида энг кулгули ёки эсда қоларли воқеа қайси бири бўлган?

— Жуда кўп кулгули ва эсда қоларли воқеалар бўлди. Аммо уларнинг кўпчилиги шахсий, жамоа ичида бўлган ҳолатлар. Шу боис ҳаммасини очиқ айта олмайман. Лекин "Бунёдкор"даги муҳит менда фақат яхши хотиралар қолдирди.

— Ўзбекистондаги энг кучли футболчи ва энг яхши легионер деб кимни айтган бўлардингиз?

— Энг кучли футболчи сифатида Одил Ҳамробековни танлаган бўлардим. У катта тажрибага эга, ўйинни яхши ҳис қилади. Легионерлардан эса иккита номни айтардим: биздаги Бугарин — кучли ҳимоячи, шунингдек "Нефтчи"да ўйнаган Йовович ҳам анча юқори савиядаги футболчи.

— Бир мамлакатдаги тажриба инсонни нафақат футболчи, балки шахс сифатида ҳам ўзгартириши мумкин. Ўзбекистон сизни қай жиҳатдан ўзгартирди?

— Мен инсон сифатида ўсдим, десам тўғри бўлади. Айниқса, ўтган мавсум бошидаги қийинчиликлар менга куч берди. Ўзимга бўлган ишончим ошди, менталитет жиҳатдан янада мустаҳкамландим. Бу фақат футболда эмас, ҳаётда ҳам менга катта фойда берди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика