Latest news

16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  6 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4

"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди News

"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди

Sport.es нашри хабар беришича, Мадриднинг "Реал" клубида президент Флорентино Перес ва жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ўртасида илк ихтилофлар кузатилмоқда

Жумладан, яқинда ўтказилган учрашувда "Реал" раҳбари клубнинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги чиқишидан норозилигини билдирган.

Бу орада 43 ёшли мутахассис жамоага кучли таянч ярим ҳимоячи кераклигини айтиб, раҳбариятдан бу позицияни кучайтириш учун маблағ ажратишларини сўраган. Аммо бу масалада ҳам тарафлар фикри зид чиқди. Агар Перес "Манчестер Сити" юлдузи Родри даражасидаги футболчи трансферида туриб олган бўлса (бундай йирик трансфер ҳозирча амалга ошиши қийин), Хаби Алонсо унга нисбатан реалроқ номзодларни — "Штутгарт"дан Ангело Штиллер, "Интер"дан Николо Барелла ва "АЗ Алкмар"дан Кес Смитни таклиф қилган. Аммо бу номзодларни турли сабабларга кўра айнан Перес маъқулламаган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо бошқарувидаги "Реал" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида ПСЖга йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Регламентга кўра, учинчи ўрин учун ўйин кўзда тутилмаган эди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика