Latest news

21:47ЕЧЛ. "Барселона" – "Бенфика". Таркиблар аниқ!  3 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  2 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  2 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  3 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  10 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  10 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22 16:01Ўзбекистон U-23 термаси Хитойда, унинг захира жамоаси эса Туркиядаги халқаро ўйинлар ўтказади  9

Жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган Равшан Эрматов ҳақида News

Жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган Равшан Эрматов ҳақида

«Московский комсомолец» нашрининг охирги сонларидан бирида Бразилиядаги мундиалда қойилмақом ишлаган — Равшан Эрматов ҳақида мақола тақдим этилди.
Ушбу рефери 36 ёшида жаҳон чемпионатларида 9та ўйин ўтказиб рекорд қайд этди (ЖЧ-2010да бешта, Бразилияда тўртта).

«Эрматов кўплаб футбол ичидаги одамлар учун ЖАРдаги мундиалнинг очилиш ўйинига қадар «нотаниш одам» эди. 32 ёшли ҳакам Жаҳон чемпионати очилиш ўйинини ажойиб бошқарди», — деб ёзади мақола муаллифи.

«Равшанинг отаси – Ўзбекистонда машҳур ҳакам Сайфиддин Эрматов. У нафақат ҳакам, балки ажойиб мураббий ҳам: масалан, айнан катта Эрматов Осиёда энг яхши деб топилган Сервер Жепаровни тарбиялаган», —  Алишер Никимбаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.

Эрматов кутилмаганда ҳакамлик соҳасига кириб келди: футболчилик фаолияти у қадар ўхшамади. Қайсидир ўйинга ҳакам кеч қолди, шунда Равшанда ўзини кўрсатиш имкони пайдо бўлди.

«Эрматов адашмасам 23 ёшида Ўзбекистон олий лигасида ишлай бошлаган. Ўша пайтдаёқ узоққа бориши кўриниб турарди!» — деб эслайди Никимбаев.

Ўзбекистон футбол Федерацияси Эрматовни ФИФА ҳаками бўлиш учун тавсия қилиб катта тавакаал қилганди.

«Шундан сўнг Эрматовнинг халқаро фаолияти ракета тезлигида бошланиб кетди. У ФИФА ҳаками сифатидаги дастлабки йилдаёқ Финляндиядаги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда ишлади. Сўнгра турли ёшдаги футболчилар ўртасидаги мундиалларда, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Лондондаги Олимпиада ўйинларида фаолият олиб борди. Осиё қитъасида кетма-кет тўрт марта энг яхши ҳаками бўлиш Равшандан бошқасига насиб этмаган…» — деб ёзади журналист.


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика