Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  16 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Зафар Холмуродов: “Вазифамиз асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш” News

Зафар Холмуродов: “Вазифамиз асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш”

Ёшлар лигасининг 1-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” 1:2 учрашувидан сўнг, жамоамиз устози Зафар Холмуродов ўз фиклари билан ўртоқлашди.

- Албатта лиганинг дастлабки турида ғалаба қозониш ёқимли. Барчани ушбу ғалаба билан табриклайман. Умид қиламанки, эртага асосий таркибимиз ҳам ғалабага эришади. Бугунги учрашув ажойиб бўлди. “Нефтчи” ёшлари ҳам бор кучларини ишга солишди. Таркибда ажойиб футболчилар йиғилишган. Бу ёшлар “Нефтчи” жамоасининг келажагидир.

Тўғриси, бугун бироз хавотир бор эди. Бунга сабаб, жамоамиз ҳар йили мавсумни деярли янги таркиб билан бошлайди. Дастлабки ўйиндан футболчилар бир-бирларини тушуниб кетиши қийинроқ кечади. Бугунги учрашувда ҳисобда олдинга ўтиб олганимиздан кейин, футболчиларимиз хотиржамликка берилишди, оқибатда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларимизга керакли кўрсатмаларни бердик. Мураббийда доимо заҳира тактикаси бўлиши керак. 

Биз иккинчи бўлимда бошқача тактика қўлладик. Натижасини кўриб турибсиз. Албатта камчиликларимиз бор, бу камчиликлар устида ишлаймиз. Футболчиларимизга доимо уқтиришга ҳаракат қиламиз, футболчида сафар ва уй учрашувларида фарқ бўлмаслиги керак. Яъни бўлажак профессионал футболчи сафарда ҳам, уй учрашувида ҳам бир хил ўйин намойиш қилишга ўрганиши керак. Ёшлар жамоамизда фаолият юритаётган, биз мураббийлар олдида доим бир долзарб вазифа туради. Бу ҳам бўлса, асосий таркибимизга муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Бу биз мураббийларнинг анъанасига айланиб улгурган. Бу йил ҳам бир қанча футболчиларимиз асосий таркибга ўтказилди. Умид қиламанки, бу футболчиларимиз ҳам, футбол ишқибозларининг эътиборини қозонишади.    

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика