Latest news

17:25U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  10 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Зафар Тўраев: “Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, ғалаба ҳақида ўйладик” News

Зафар Тўраев: “Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, ғалаба ҳақида ўйладик”

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган “Машъал” – “Бунёдкор” (3:2) баҳсида муборакликлар ўзлари учун нохуш бўлган анъаналарга чек қўйди.

Яъни бунгача “қалдирғочлар” дарвозасига бирорта ҳам тўп кирита олмаган “газчилар” шу куни қуруқ серияга барҳам бериш билан бир қаторда илк ғалабасини ҳам нишонлади. Учрашувда “Машъал”га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Зафар Тўраев ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ушбу турда ўз майдонимизда очко йўқотмасликка харакат қилгандик. Чунки ўзингиз билсангиз керак, олдинги учрашувларда имкониятни бой бергандик. Шу боис “Бунёдкор”га қарши баҳсга пухта тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни қувонтиришни мақсад қилгандик.

- Ўйин жуда қийин кечди. Лекин ғалаба қозонганимизни барча қийинчиликларни ювиб юборди. Жуда хурсандмиз. Тарихда илк бор “қалдирғочлар”ни мағлуб этдик. Шу кунгача “Машъал” ушбу жамоага қарши ўйинларда хатто гол кирита олмай келаётганини билардик. Нохуш анъаналарги чек қўйганимиздан мамнунмиз. Бизга битта ғалаба зарур эди. Ўйлайманки ушбу муваффақиятдан сўнг йигитларнинг руҳий томондан кайфияти ҳам кўтарилади ва кейинги ўйинларга янада жиддий тайёргарлик кўрилади.

- Очиғини айтганда, “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаш ҳам биз учун ижобий натижа эди. Аммо рақиб майдонда бир киши кам бўлиб қолгач, ғалаба ҳақида ўйладик ва ниятимизга етдик. Жамоавий ўйин эвазига ютдик деб ўйлайман. Лекин “қалдирғочлар” ҳам жуда кучли ва яхши жамоа – дейди Зафар Тўраев.

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика