Latest news

23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  35 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  31

Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? News

Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Локомотив" майдонида кичик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши қизиқарли ўйин бўлди. Учрашув охиригача курашдик, бироқ баҳс якунида концентрацияни йўқотиб қўйиб, аламли гол ўтказиб юбордик. 

- "Шўртан"ни йилдаги энг яхши ўйинини ўтказди деса бўладими?

- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Бу "Шўртан"нинг мавсумдаги энг яхши ўйини эмас. Яхши ўйнаса жамоа ғалаба қозониши керак. Биз мағлубиятга учрадик. Энди буни ёддан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёрланишимиз лозим. 

- Ўтган турда Зафар Полвонов учта гол урганди. Бироқ у бугун захирада қолдирилди.

- Зафар Полвонов - ёши катта футболчи. Бугун "Локомотив"га қарши ўйинда бошқачароқ схемада ўйнашни ўйлагандик. Шу сабабли Зафар билан гаплашиб, ундан иккинчи бўлимда фойдаланмоқчи бўлгандик. Ўйинни кўрдингиз, бугун ҳар бир футболчидан жуда кўп жисмоний куч талаб қиларди. Шунинг ҳисобига бугун Зафар Полвоновни асосий таркибда майдонга туширмадик. Кейинги ўйинларда у яна майдонга қайтади. 

- Мавсум тугашига 3 тур қолганида "Шўртан"нинг асосий мақсади қандай? 9 очко тўплаб, ўтиш турнирига йўлланма олишми?

- Албатта, биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Имкониятимиз бор экан, охиригача курашишни давом эттирамиз. Мақсадимиз - кучли бешликдан тушиб кетмаслик ва ўтиш турнирида иштирок этиш. Бунинг учун курашишда давом этамиз. 

- Ўзбек футболида нега Анвар Бердиевга ўхшаган ҳужумчи чиқмаяпти?

- Бўлади, бунга ишонаман. Биздан зўр ҳужумчилар бўлган. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Фақат улар билан ишлаш керак. Яна бир бор қайтараман, агарда мураббий футболчиликда ҳужумчи бўлмаган бўлса, жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши керак, бу менинг шахсий фикрим. Машғулотларда ҳужумчи ҳар бир кичик деталларгача эътибор қаратиши керак. Шундай бўлса Ўзбекистондан яна яхши ҳужумчилар чиқишни бошлайди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика