Latest news

08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  2 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз" News

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигини яхши ўтказдик. Айнан 20-дақиқадан кейин биз позицион ҳимояда хатолар қилишни бошладик. Голни жуда осон ўтказиб юбордик. Марказий чизиқдагилар ва ҳимоядагилар охиригача ўйнай олишмади. Кейинчалик ўйинни тенглаштира олдик, лекин ҳужумда бизда якунлаш сифати етишмаяпти. Иккинчи бўлимда биз ҳам рақиблар ҳам очиқ ўйин намойиш қилишди, бу мухлисларга ҳам ёқди. Кўп вазият яратяпмиз, бироқ ундан фойдаланишда жуда ёмон ўйнаяпмиз. 

- "Сурхон" узоқ вақт давомида Тошкентда ўйинларини ўтказди. Ушбу мавсумга келибгина жамоа Сурхондарёга қайтди. Стадион, стадион ёнида қароргоҳ қуриб битказилди. Бу жамоани бирдам қилишда ва натижаларга таъсир ўтказа оладими?

- Албатта, бу табиий. Ҳали жамоада қилинадиган ишлар бор. Футболчиларнинг руҳий ҳолати унчалик яхши эмас. Бу жамоанинг ички муаммолари, лекин ҳозирча буни биз ҳал қила олмаймиз. Ҳатто шундай қийинчиликларга қарамасдан йигитлар характер кўрсата олишди. Умид қиламанки, келгусида бу муаммолар бартараф қилинади.

- Бунга қадар жамоада Жаҳонгир Абдусаломов сардор эди. Сўнгги пайтларда эса сардорлик боғичи Беҳзод Шамсиевга топширилмоқда. У етакчи сифатида жамоани олдинга бошлашга тайёрми?

- У ҳозир ҳимояда етакчи футболчи. Сардорлик боғичи муҳокама қилинмайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика