Latest news

11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   1 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  2 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  9 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  11 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34

Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди" News

Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"

Про-лиганинг 5-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди. Илк дақиқаларданоқ вазият яратишга муваффақ бўлдик. Бугунги ўйинда ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонган бўларди.

- "Арал" жамоаси сардори Саламат Қуттибоев жароҳат сабабли ўйинни эрта тарк этди. Бу жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- У бизнинг етакчи футболчимиз. Бу албатта, ўз таъсирини ўтказди. Кутилмаган ҳолат бўлди. Саламат чиқиб кетганидан кейин ҳам голга тортадиган вазият яратдик, бироқ гол ура олмаяпмиз. 

- Жамоангиз бугун ёмон ўйнади деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бугун зўр ўйнадик. Айниқса, биринчи бўлим яхши ўтди. Кичик эпизодларда кўп хатолар қилдик.



- Про-лиганинг ушбу мавсуми Сиз учун қандай ўтяпти?

- 6та жамоа билан бир даврани тугатдик. Танаффус кўп, 10-11 кун бўляпти. Қийин бу, бизларга ҳам, йигитларга ҳам. Барчани юқори жисмоний ҳолатда ушлаб туриш қийин.

- Биринчи бўлим бошида жамоангиз бир қанча яхши вазиятлар яратгандан кейин бирданига секин ўйин кўрсатишни бошлади. Тўп чиқиб кетган вазиятларда секин ўйинга киритиб, ўйинни секинлаштиришга ҳаракат қилди. Сиз рақибнинг хатосини кутиш орқали ўйинни ташкил қилишни истадингизми?

- Йўқ, биз ўйин бошиданоқ прессинг орқали ҳужумкор ўйин намойиш қилишни кўрсатма бергандик. Илк дақиқалардаги вазият ҳам прессингдан кейин юзага келди. Тўп чиқиб кетганидан кейин пауза билан ўйинга киритишни кўрсатма бермаганман. Бу ўйиндан келиб чиқиб амалга ошди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика