Latest news

22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  2 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  16 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7

"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин News

"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин

"Ювентус" Душан Влаховични жамоада сақлаб қолишни режалаштирмаяпти.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, туринликлар яхши таклиф келса, ҳужумчини сотишни мўлжалламоқда.

Сербиялик футболчининг янги жамоаси "Милан" бўлиши мумкин. "Россонерилар" бош мураббийи Массимилиано Аллегри олдинроқ Влахович билан ишлаган, у учун бу биринчи даражали мақсад, аммо раҳбарият арзонроқ футболчини маъқул кўрмоқда.

Taъкидланишича, ҳозирда томонлар битим устида фаол иш олиб бормоқда, унга тенг қийматли ўйинчини киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Масалан, Алексис Салемакерс, у "Ювентус" ўйинига мос тушади, лекин айни пайтда Салемакерс Аллегрининг севимли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча "Милан" белгиялик футболчидан воз кечишни истамаяпти, аммо трансфер имконияти ҳам истисно этилмаяпти. Вазият шуни тақазо қилса, "Милан" бу келишувга рози бўлиши мумкин.

Асосий муаммо сифатида Влаховичнинг агентлари кўрилмоқда. Футболчининг вакиллари Влаховичнинг маошини камайишига рози эмас.

Rating:    

Comments

+1   
27 aug 01:20:48
Fanat_futbola
Vlahovich Milanda super bombomdir bob ketishi mumkin
Leao , Pulisic , Y.Musa , Moodrichlar yordamida
   
27 aug 07:07:12
Aliakbar RM
Vlahvich ochlib ketshi mumkin. Patensal kattadek
   
27 aug 00:31:21
Buhgalter
Қайрат чемпионлар лигасига чиқди! Табриклаймиз
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика