Latest news

10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  29 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  13 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси News

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси

Ёшлар ўртасида футбол орқали соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа тумани Кенгаши тумандаги 32 та мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича лига ўйинларини ташкил этмоқда.

Ушбу лига cентябр-март ойлари давомида ўтказилиши режалаштирилган. Лига Низомига кўра cентябр ойида барча керакли ҳужжатлар, жамоалар ва жамоа аъзолари рўйхати шакллантирилиб, жамоа аъзоларига ўйин қоидалари ва лига тартиби бўйича ташкилотчилар томонидан ўқув машғулотлари ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръада рақиб тушган жамоалар ўзаро ўйинлардан сўнг Олий ва қуйи лигаларга сараланади. Ҳамкор ташкилотлар ёрдамида октябр ойидан Олий ва қуйи лига тур ўйинларига старт берилади. Тур ўйинлари ҳафтада бир маротаба ўтказилиб март ойига қадар давом этади. Наврўз байрами арафасида мусобақа ғолиблари аниқланади ва ташкилотчилар томонидан махсус кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Лига давомида қишқи тур ўйинларида дунё футболида етакчи лига ҳисобланмиш АПЛда мавжуд “Boxingday” тизими орқали давомий тур ўйинлари бўлиб ўтади. Жамоа мураббийлари мусобақа аввалида рўйхатга киритган футболчилар билан алмашувсиз тур ўйинларини ўтказади. Улар фақатгина давралар оралиғида янги ўйинчиларни таркибга жалб қилишлари мумкин. Ҳар бир тур якунида “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг намунали жамоа” каби номинациялар орқали ўйинчилар ва жамоаларни тақдирлаб бориш кўзда тутилган. Лига якунида Қуйи лигада юқори 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар кейинги мавсумдан Олий лигада сўнгги 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар билан ўрин алмашади. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа туман Кенгаши томонидан Республикамиз бўйича биринчи маротаба ўтказиладиган ушбу мини футбол лигаси жараёнлари ижтимоий тармоқларда ва юртимизда спортга ихтисослашган ОАВ томонидан ёритиб борилади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи

Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика