Юрий Лодигин: "Нойердек ўйнашимни мураббийлар сўрашмоқда"
03 aug 2014 01:14
News
Юрий Лодигин: "Нойердек ўйнашимни мураббийлар сўрашмоқда"
-Йирик ғалаба қозониш сизлар учун муҳим эдими?
-Ҳар қандай ғалаба жуда яхши. Агарда ҳисоб йирик бўлса, унда жуда ҳам зўр. Гол ўтказиб юборганимдан эса янада хурсандман.
-Бу йилги чемпионат сиз учун аввалгисидан қандай фарқ қилади?
-Мен ўзимни дебютант деб ўйламайман. Бу йилги старт эса ажойиб кўриниш олди.
-Бундай иссиқ ҳавода ўйнаш қандай экан?
-Иссиқдан кўра, қўёшга қарши ўйнаш қийинроқ. Тўғрисини айтадиган бўлсам, буни катта фарқини билмайман. Сабаби, мен футболчилардек майдонда кўп югурмайман. уларга янада қийинроқ бўлиши аниқ. Менга совуқ бўлмаса бўлгани.
-"Арсенал" мухлислари сизни Нойер билан тенглаштиришди. Сиз кўп маротаба дарвозадан чиқиб вазиятни юмшатишга эришдингиз. Агарда ҳисоб қалтис бўлиб турганда ҳам шу ишни қилармидингиз?
-Нойер даражасига чиқишим учун қанча керак билмадим-у, лекин шу услубда ўйнашимни мураббийларим сўрашмоқда.
Comments