Latest news

19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  0 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2

Юрген Клопп: “Россия чемпионатида 7 та тур ўтказилди. Бу “Спартак”нинг фойдасига ишлайди” News

Юрген Клопп: “Россия чемпионатида 7 та тур ўтказилди. Бу “Спартак”нинг фойдасига ишлайди”

“Ливерпул” устози Юрген Клопп Чемпионлар лигаси қуръасидан кейин ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“ЕЧЛда қатнашиш шараф. Биз қуръа жараёнини бир нечта футболчи билан бирга кузатдик. Гуруҳимиздан “Барселона”, “Ювентус”, “Реал”, “Бавария” сингари жамоаларнинг ўрин олмаган,бу албатта қувонарли янгилик. Аммо бу мусобақага қатнашиш уун узоқ йўл босиб ўтдик. Шу боис биз рақиб ҳақида эмас, кўпоқ турнирга тайёргарлигимиз ҳақида бош қотириш лозим.
“Севилья”нинг Еврокубокларда кўрсатадиган ўйини барчага маълум. Москвагача узоқ йўл босиб ўтишимиз лозим бўлади. “Марибор” ҳақида кўпчилик кам маълумотга эга. Айримлар бу жамоани менсимаслиги мумкин, лекин биз эмас. Биз барчасини таҳлил қилиб, баҳсларга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Имкон борича узоқроққа бормоқчимиз.

Эртадан бошлаб барчасини режалаштирамиз. Кўпроқ маълумот тўплашга уринамиз. Россияда 7 та тур беллашувлари ўтказилди. Бу “Спартак”нинг фойдасига ишлаши шубҳасиз. Жамоа маълум бир “ритм”га тушиб олади. Испанияда эндигина биринчи тур ортда қолди. Словения ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Албатта кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун рақибларимиз иштирокидаги беллашувларни стадиондан кузатамиз. Биз ЧЛ гуруҳ босқичидаги рақибларимизни   жиддий ўрганиб, ўйинга 100 фоиз тайёр ҳолатда тушамиз”, дейди Клопп.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика