Latest news

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  3 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  36 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  24

Юрген Клопп огоҳлантиради: "Ливерпул"да йўқотишлар туфайли янги харидлар бўлмайди News

Юрген Клопп огоҳлантиради: "Ливерпул"да йўқотишлар туфайли янги харидлар бўлмайди

"Ливерпуль" устози Юрген Клопп қишки трансфер ойнасида клуб бошқа трансферларга қўл урмаслигини жамоа мухлисларига маълум қилди.

Немис мутахассиси айни пайтда "қизиллар"да янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш зарурати борлигини тан олди. Бироқ Клопп жамоа ишқибозларини ушбу ойда кўплаб футболчиларнинг олиб келинишини кутмасликларини сўради. Таркибга янги юзларнинг қўшилиши унинг бошқарувидаги жамоанинг олдинга силжишига ечим бўла олмас экан.

Клопп январь ойида ҳужумчи Коди Гакпо билан 37 млн фунт стерлингга шартнома имзолади. Аммо "Ливерпуль" "Челси" каби молиявий бақувват клублардан фарқли равишда чекловлар остида ишламоқда.

Айни пайтда "Боруссия" Дортмунд клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем каби узоқ муддатли мақсадларга эришиш бу ой учун имконсиз бўлиб қолмоқда.

Клопп ўтган ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтира олмагани учун ҳам танқидга учради, аммо: "Биз ташқарига ҳам қараймиз. Қайсарлик қилиб бу йигитлар билан 2050 йилгача борамиз, деб ўйламаймиз", – деди.

"Агар ечимлар мавжуд бўлса ва уларни амалга ошириш мумкин бўлса, ёрдам бериш учун ўйинчиларни жалб қилган бўлардик, бироқ бизда мавжуд таркиб бор ва улар паст даражада ҳаракатланмоқда.

Бизда танловлар чекланган, бироқ бу ерда шартномага эга футболчилар бор, улар шунчаки тайёр эмас. Агар уларнинг барчаси асл ҳолатида бўлганида ҳозир вазият бошқача бўларди. Биз таркибни кучайтиришимиз керакми? О, албатта. Ҳозир шундай қилиш учун тўғри пайтми? Айни пайтда бундай эмас.

Булар футбол муаммолари ва сиз уларни футбол билан ҳал қиласиз. 

Биз жипслашиб ўйнашимиз лозим", – деди "Ливерпуль" бош мураббийи.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика