Latest news

11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  3 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  2 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  19 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  32 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...” News

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа бошқарувига келганида нималарни ҳис қилгани ҳақида гапирди.

“Боруссия” бу шундай катта жамоа эдики ундаги ҳар бир холат менга завқ бағишларди. “Ливерпуль”га келганимда ҳам шундай туйғуларга ошно бўлганман. Ҳа, менга ўшанда “Манчестер Юнайтед” томонидан қизиқиш бўлганди, бу ҳақда айтилганди, аммо у пайтда бу йўлни танлаш мавриди эмасди. Ўшанда “Боруссия” билан уч йиллик келишувим бор эди. Мен уларни ярим йўлда ташлаб кетадиган йигит эмасдим. 

“Ливерпуль” билан мутлақ ўзгача ҳолат бўлганди. Илк сонияларданоқ бу жамоа билан ишлашим тўғри қарор эканлигини ҳис қилганман.   Мен вазиятга: “Ливерпуль”да вазият яхши эмас, демак ҳаммасини ўз йўлига тушириб оламан”, деган хаёл билан қарамаганман. Балким айрим инсонлар шундай ўйлашлари мумкин, аммо амалда бундай бўлгани йўқ. Бу менинг келишим билан тартибга солинган ҳолат эмас. Барча ишлар ўз-ўзидан бир маромга тушиб бораётганди.

“Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс бу катта тарихга эга бўлган дерби. Ҳар иккала жамоа учун қийин матч бўлади. Афтидан “Юнайтед” ҳозир юксак парвозда, улар олдинга қараб шиддат билан интилмоқда, бизда эса муаммолар бор. Аммо идеал формадан узоқда эмаслигимизни ҳис қилиб турибмиз.

Учрашвувни сабрсизлик билан кутмоқдаман, жанговар беллашув бўлади”, деди Клопп.

“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Турнир жадвалида “Манчестер Юнайтед” энг асосий таъқибчиси “Ливерпул”ни уч очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика