Latest news

16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  0 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари News

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари

Охирги йилларда биринчи лигада мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Фарғона вилоятиининг, Ёзёвон туманида ташкил этилган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси жорий мавсум ҳам иштирок этадими?

Жамоа ўтган мавсумда 39 очко жамғариб, якунда турнир жадвалининг 12-поғонасидан ўрин эгаллаганди. Айтишларича ёзёвонликлар айни дамда про-лигада иштирок этиш учун астойдил ҳозирлик ишларини олиб бормоқда. Хўш, жамоанинг келгуси режалари қандай? Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида клуб бош менежери Салимжон Зокировга мурожаат қилдик.

- Насиб қилса, ушбу мавсум ҳам яна про-лигада иштирок этишни мақсад қилганмиз. Шу мақсадда ҳозир ўз қароргоҳимизда йигитларни йиғиб, ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқдамиз. Ишлаб чиқилган режага мувофиқ ўтган йили 25 декабрь куни жамоа аъзоларини тўплаб, дастлабки беш кунлик йиғинни олиб бордик. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам бериб, 4 январдан яна тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмига киришдик – дея гап бошлади Салимжон Зокиров.  

- Айни дамда Ёзёвондаги қароргоҳимизда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Одатимизга кўра, бу йил ҳам асосий эътибор маҳаллий ёшларни тарбиялашга қаратилади. Энг иқтидорлилари супер-лигада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоаларга етказиб берилади.  

- Таркибимиз нисбатан ёшартирилмоқда. Ўтган мавсум жамоамизнинг етакчиларидан бўлган – Алишер Файзуллаев, Зокиржон Нурматов, Бекзод Махпралиев, Зоҳид Исмоилов,  ҳамда Умид Ҳошимов сингари футболчилар бугунги кунда ҳам таркибда сақланиб қолинган. Ушбу тажрибали ўйинчиларимиз қаторига маҳаллий ёшларни қўшиб, курашчан жамоа шакллантириш асосий мақсадимиздир.

- Жамоага янги бош мураббий тайинлашни ўйлаб турибмиз  ва бу борада бир қатор мураббийларнинг номзодларини кўриб чиққан холда, музокара ўтказилмоқда. Ҳозирча машғулотларни ўтказишда каминага маҳаллий мураббий Лутфулло Ҳайдаров кўмаклашиб келмоқда.        

- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан эътиборга молик ислоҳотлар олиб борилмоқда. Клубларни профессионаллик бутунлай ўтиши учун про-лига жамоалари олдига ҳам юқори талаблар жорий этилмоқда. Бу табиийки яхши ва уни тўла-тўкис қўллаб-қувватлаймиз. Чунки қачондир бу ишлар бўлиши керак эди. Албатта, ўзгаришлар вақти келиб ўз самарасини беради деган умиддамиз.

- Профессионал футбол лигаси томонидан клублар олдига қўйилаётган талабномалар билан танишиб чиқдик. Ҳозирда ушбу талабномада кўрсатилган мажбуриятлар бўйича ташкил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан рақибларимизни қабул қиладиган уй стадионимизда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилиб, хусусан кийиниш ва ечиниш хоналари, ҳакамлар хонаси янгитдан қуриб битказилди. Яқинда туман ҳокимлиги томонидан клубга қароргоҳ учун бино берилди. У ерни талаб даражасига келтириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва яқин орада у ерга бутунлай кўчиб ўтамиз. Қолаверса иккита машғулот майдонига ҳам эгамиз. Ушбу стадионларимизни ҳам  тартибга келтириш мақсадида масъул ходимларга керакли топшириқлар берилган.  

- Тайёргарлик режасига кўра, ҳозирча ўз қароргоҳимизда йиғин ўтказамиз. Хабарингиз бўлса керак, анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Фарғона ҳоким кубоги турнир яқинда старт олади. Мазкур мусобақада “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси ҳам иштирок этишни ўз режасига киритган. Турнир стартига қадар футболчиларга қисқа муддатли дам бермоқчимиз. Шу тариқа расмий ўйинлар бошлангунига қадар, тайёргарлик кўриб борамиз – дейди “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси менежери.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика