Latest news

17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 17:21Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  2 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ёшларимиз бугун U20 жаҳон чемпионатида 10-ўйинни ўтказишади News

Ёшларимиз бугун U20 жаҳон чемпионатида 10-ўйинни ўтказишади

Бугун Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўйинни ўтказади.
Ўзбекистон терма жамоаси бунга қадар икки бор ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этган. 2003 ва 2009 йилларда ёшларимиз гуруҳдан чиқа олишмаган. Ўша йилларда бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 5тасида рақибларга имконият бой берилган. Фақат 1 бора дуранг натижага эришганмиз, тўплар нисбати 5:12 эди. Бу йилги мусобақада эса вакилларимиз 1тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этишди. Тўплар нисбати умумий 9:17га ўзгарди.  
 
2003 йил

Ўзбекистон U20 - Мали U20 - 2:3
Ўзбекистон U20 - Аргентина U20 - 1:2  
Ўзбекистон U20 - Испания U20 - 0:1  
 
2009 йил

Ўзбекистон U20 - Гана U20 - 1:2  
Ўзбекистон U20 - Уругвай U20 - 0:3
Ўзбекистон U20 - Англия U20 - 1:1  

2013 йил

Ўзбекистон U20 - Янги Зеландия U20 - 3:0  
Ўзбекистон U20 - Хорватия U20 - 1:1
Ўзбекистон U20 - Уругвай U20 - 0:4  
 
Греция ёшлари эса биринчи бор ушбу Жаҳон чемпионатида иштирок этишмоқда. Рақибимиз ҳозирча бир ғалаба ва икки дуранг қайд этди, тўплар нисбати 3:2.

2013 йил

Герция U20 - Мексика U20 - 2:1
Герция U20 - Мали U20 - 0:0  
Герция U20 - Парагвай U20 - 1:1 


Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланадиган ўйинни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика