Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди! News

Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!

Суперлига 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Андижон" беллашуви якунига етди.

Суперлига

8-тур

ОКМК – "Андижон" 4:3 

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:30

Голлар: Хуршид Ғиёсов (Дилшодбек Аҳмадалиев) 16', Хуршид Ғиёсов пенальти 87', Ойбек Рустамов (Ислом Тўхтахўжаев) 90+3', Хуршид Ғиёсов пенальти 90+7' – Бектемир Абдуманнонов 19', Алтин Крезиу (Бектемир Абдуманнонов) 39', Сардор Азимов (Илҳомжон Абдуғаниев) 42' 

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзоқов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Эдита Мирабидова

Комиссар: Даврон Иброҳимов

ОКМК: 25.Дилшод Ёқубов, 4.Миржамол Қосимов (77.Нодирбек Абдураззоқов, 56), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов, 56), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес (8.Азиз Холмуродов, 78), 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (99.Асадбек Собиржонов, 78).

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 5.Гиорги Папава, 13.Элдорбек Бегимов, 16.Наоки Сенага, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 4.Исломбек Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6.Алтин Крезиу (8.Искандар Шайқулов, 63), 7.Рустам Турдимуродов (11.Ислам Машуков, 90), 10.Илҳомжон Абдуғаниев (32.Лука Ускокович, 90+3), 13.Сардорбек Азимов, 18.Дамир Темиров (9.Мирзад Меҳанович, 90), 33.Олег Зотеев, 66.Миомир Журичкович, 71.Бектемир Абдуманнонов (22.Усмонали Исмоналиев, 90).

Захира: 25.Валижон Раҳимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 23.Дониёр Абдуманнопов.

Огоҳлантиришлар: Алтин Крезиу (31), Авазбек Ўлмасалиев (67), Элдор Адҳамов (90+2).

Четлатиш: Али Абдураҳмонов (60).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+9. Рустам Лутфуллин эътироз билдираётган Миржалол Қосимовни оғзаки огоҳлантирди. 

90+7. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни 4:3 кўринишига келтирди! Фантастик баҳс! 

90+4. Пенальти! Адҳамов Хуршид Ғиёсовни йиқитгани учун 11 метрлик стандарт белгиланди. 

90+3. ГОЛ! Ойбек Рустамов дарвозани ишғол қилди! Даҳшат! 3:3! 

90+3. "Андижон"да ўзгариш: Абдуғаниев ўрнига Ускокович тушди. 

90+2. Элдор Адҳамов вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи таймга нақд 10 дақиқа қўшилди. 

90. "Андижон"да 3 та алмаштириш: Темиров ўрнига Меҳанович, Турдимуродов ўрнига Машуков, Абдуманнонов ўрнига Исмоналиев туширилди. 

89. Уууух! Собиржоновнинг пасидан сўнг Муқумжонов бош билан дарвоза устунини пойлади. 

87. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 2:3! 

85. Пенальти! Шайқулов Тўхтахўжаевга нисбатан қоидани бузди ва бош ҳакам нуқтани кўрсатди. 

82. ОКМКнинг узоқ давом этган ҳужуми: Ғиёсовнинг ичкарига ошириб берган тўпига шериклари эга чиқолмади. 

79. Зарбаа! Миомир Журичкович жаримадан ошириб берилган тўпни дарвозага йўналтирди, ноаниқ. 

78. ОКМКда 2 та алмаштириш: Санчес ўрнига Холмуродов, Сентоку ўрнига Собиржонов учрашувни давом эттиради. 

77. Хуршид Ғиёсов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам ҳеч нарса йўқ демоқда, футболчи эса норози. 

71. Пенальти белгиланмади. Давом этамиз. 

70. Рустам Лутфуллин яна VAR монитори сари йўл олди. Хуршид Ғиёсов жарима майдончаси ичида йиқитилган бўлиши мумкин. Темиров Ғиёсовнинг оёғини босиб олгани ўрганилмоқда. 

67. Ўлмасалиев кечиктирилган фоль учун сариқ карточка билан жазоланди. 

65. Зарбааа! Аҳмадалиевнинг пасидан сўнг Санчес боши билан жуда хавфли, бироқ ноаниқ зарба йўллади. 

63. "Андижон"да алмаштириш: Крезиу ўрнига Шайқулов майдонга тушди. 

60. Али Абдураҳмоновга қизил карточка берилди. У майдонни тарк этмоқда. 

59. Бош ҳакам VAR монитори томон йўл олди. Ғуломов билан рўй берган ҳолат ўрганилмоқда. 

57. Абдулвоҳид Ғуломовга тиббий ёрдам зарур бўлмоқда. Абдураҳмонов унга тирсак билаг зарба бергандек туюлмоқда. 

56. ОКМКда 2 та ўзгариш: Қосимов ўрнига Абдураззоқов, Даци ўрнига Абдураҳмонов туширилди. 

53. ОКМКнинг навбатдаги ҳужуми Хуршид Ғиёсов тўпни техник жиҳатдан тўхтатолмагани учун якун топди. 

50. Ҳакам ўйинни тўхтатди. Олег Зотеевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

47. Арихиро Сентоку Рустам Турдимуродовни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. ОКМКда ўзгариш: Ёқубов ўрнига Сайётов туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:3. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. "Андижон" шунчаки авжига чиқмоқда, дўстлар. Даҳшат!

42. ГОЛ! Сардор Азимовнинг ерлатиб йўллаган зарбаси рикошет орқали дарвозадан жой олди – 1:3!

42. Уууух! Абдуғаниев ҳам узоқдан гол уришига бир бахя қолди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 

39. ГОЛ! Алтин Крезиу олисдан дарвозани пойлади ва тўп дарвозабон хатоси туфайли тўрдан жой олди – 1:2!  

38. "Ультрас бургут" Олмалиққа келган ва жамоани фаол қўллаб-қувватлаб турибди.  

36. Ууух! Миржамол Қосимов айланма зарбаси орқали дарвозани нишонга олди, сал ноаниқ. 

34. Сардор Азимов Рубен Санчесга нисбатан қоидани бузди ва жабрланган футболчига бироз эътироз билдирди. 

31. Алтин Крезиу қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди. 

27. Зарба! Қосимов жарима зарбаси орқали дарвозани пойлади, дарвозабон ўз ўрнида! 

24. Ууух! Азимов ва Рустамов жуда жиддий тўқнашиб кетишди. Мухлислар яхши билишади, уларнинг ҳар иккиси жангчилар сирасига киради. Рустамовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

23. Алтин Крезиунинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди. 

19. ГОЛ! Ёқубовнинг кичик хатосидан кейин Бектемир Абдуманнонов бўш қолган дарвозага тўп киритди – 1:1!

16. ГОЛ! Аҳмадалиевнинг узатмасидан сўнг Ғиёсов бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0!

14. ОКМК тўп назоратини ўзида ушлаб туриб, вазият ҳосил қилишга уринмоқда. 

9. Зарба! Абдуғаниевнинг чамаси 18 метрдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.  

7. Ўйин ҳарорати анча юқори, кўз тегмасин деймиз. Даци ҳужум вақтида фоль ишлатишга мажбур бўлди. 

5. Зарбааа! Миомир Журичкович яқин масофадан хавфли, аммо анча ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

4. Зарба! Миржамол Қосимовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Авазбек Ўлмасалиев бош билан зарба берди, ноаниқ. 

3. Зарбааа! Санчеснинг қулай пасидан кейин Даци зарба йўллади, дарвозабон хавфни бартараф этди. 

2. Рубен Санчес майдон марказида қоидани бузди ва узр сўраб қўйди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Ўйин бошланиши бироз кечикмоқда. 

- Учрашув 19:30 да бошланади. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика