Latest news

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  1 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди" News

Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлига 8-тур доирасидаги "Пахтакор" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Бўлим бўлим тактик жиҳатдан ўтди. "Пахтакор" вертикал ва узун узатмалар орқали ўйнашини билардик. Бунга қарши тура олдик. Танаффусда эса вазиятлар бўлишини айтгандик ва гол уриш кераклигини таъкидлагандик. Яримта вазиятдан ҳам фойдаланиб кетганимиз яхши бўлди. Тўп ўтказиб юборганимиз эса ёқмади, шундай вазиятларда ва тўпни эгаллаш чоғида охиригача ўйнамаяпмиз. Бундан ташқари, захирадан ўйинга қўшилганлар яхши ўйнай олишмади. Умуман олганда, йигитларни табриклайман, шунингдек мухлисларимиз ҳам табриклаш учун келишди.


— 22 йилдан сўнг Термизда ғалаба қозонганимизнинг ўзи билан тарих бўлди, бунинг учун раҳмат. Сўнгги ўйинларни кузатадиган бўлсак, "Сурхон"да фақатгина чап қанот ишлаяпти. Достон Турсунов умуман ўйинни назорат қилмоқда. Асилбек Жумаев ва Суннатилло Ҳамиджонов фақатгина ўнг қанотга узатмаларни амалга оширмоқда. Негадир ўнг қанотимиз заиф, бунинг сабаби нимада?

— Ҳа, "Машъал"га қарши ўйинда ҳам ўнг қанотда фаоллик етишмаганди. Йигитлар бундай ўйинга тўлиқ борларини беришлари кераклигини тушунишлари керак. Ҳар икки қанотда ҳам устунлик бўлиши керак. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ва Суннатилла Пойоновда қандайди қўрқув ёки дискомфорт борми, билмадим. Ҳужумда кўпроқ фаоллик керак.

— Бугунги ўйиндан олдин Кубок баҳсида ротация қилгандингиз ва буни "Пахтакор" билан ўйинга эътиборингизни қаратишингиз билан изоҳлагандингиз. Бугунги ўйинда "Пахтакор"дан нима кутгандингиз?

— Бугун кўрганларимни кутгандим, бошқача ўйин йўқ. Уларнинг Термизга келишидан бироз хавотир бор эди, аммо биз жамоавий ҳаракат қилиб, ажойиб ўйнадик. Ўйиндан олдинги режаларимиз амалга ошди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика