Latest news

10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  7 09:56«Ал Иттиҳод»ни бошқариш учун иккита топ мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда  1 09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  3 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  6 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  3 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  12 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  7 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  4 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  2 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  1

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб News

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб

"Хоразм"да хотира турнири.

Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси  тасарруфидаги  Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби   томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, спортимиз  фидойиси ва жонкуяри  Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича вилоят турнири ташкил этилди.  Хотира турнирида 12 та жамоа  ғолиблик учун майдонга чиқди. 

 Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақанинг финалида Урганч шаҳрининг “Бинокор” ва Урганч туманининг “Лочин” жамоалари ўзаро баҳс юритди. Бу ўйинда туманнинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи марта ўтказилаётган турнир ғолиби бўлди. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан кифояланишди. Фахрли учинчи ўрин учун кечган учрашувда вилоят марказининг икки жамоаси “Жуниор” ва “Жайҳун” жамоалари рўпара келди. Бу ўйинда “Жуниор” жамоаси  2:1 ҳисобида ғалаба қозонди

 "Мазкур турнирни ўтказишда нафақат вилоятимиз, умуман, республикамиз спортида муносиб из қолдирган Шуҳрат ака Ваисовнинг фарзандлари ва яқинлари бош-қош бўлишди. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда,  миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг баробарида, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади", - дейди мусобақа бош ҳаками  Анвар Алимов. 

 Бинобарин, турнирнинг ёпилиш маросимида марҳум Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, дўстлари  ва шогирдлари жам бўлишди. Унда сўзга чиққан воҳа спортининг фахрийси Дурди Ражапов, спорт устаси Александир Ларцев, спорт усталигига номзод Владимир Воробьев ва бошқалар Ш.Ваисовнинг ҳаёт даврида босиб ўтган сермазмун ва самарали меҳнат йўли, эришган муваффақиятлари ҳақида гапириб, эндиликда, бу инсон бошлаган хайрли ишлар, эзгу   анъаналар шогирдлари томонидан давом эттирилаётганини фахр билан қайд этишди. 

  Ўз навбатида  ғолиб ва совриндор жамоалар, мураббийлар ҳамда турнирнинг энг яхши футболчилари  Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан  тақдирланишди. 

 


Икром Худойберганов, Урганч шаҳридан

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика