Ёрқин Назаров: "Нимчорак финалда Ўзбекистонга осон рақиб тушди? Рақибни менсимаслик мумкин эмас"
29 jan 20:15
News
Ёрқин Назаров: "Нимчорак финалда Ўзбекистонга осон рақиб тушди? Рақибни менсимаслик мумкин эмас"
Uzbekistan Azizbek Turgunbaev - 37', Abbosbek Fayzullayev - 65' |
Asian Cup Final Stage . Round 1/8 30/01/2024, 16:30 1
:
2
Finished
|
Thailand Supachok Sarachart - 58' |
Stadium: Al Janoub Stadium, 18691 spectators
"Ҳаммамиз нимчорак финалда осон рақиб тушди, деб ўйлаяпмиз. Лекин рақибни менсимаслик мумкин эмас. Таиланд футболи ҳам ўзгаряпти. Хорижлик мураббийлар келиб ишлаяпти. Худо хоҳласа, бу жамоа тўсиғидан ўтамиз.
Сречко Катанец рақиб ким бўлишидан қатъий назар майдонга жанговар таркибни туширади ва шундай ўйин талаб қилади. Таркибда ротациялар бўлса ҳам ўйин услубимиз ўзгармайди. Таиланд билан асосий таркибда кимлар тушиши қизиқ. Ўзбекистонда тенг кучли 2та таркиб бор, футболчилар бир-бирини ўрнини тўлдира олишади.
Терма жамоамизда олдинги чизиқда кучли ижрочилар бор ва улар кескинлик ярата олишади. Футболчиларимизга ишонаман. Фикримча, йигитлар вазиятни экстра-таймларгача олиб боришмайди ва асосий вақтда ҳал қилишади. Омад ёр бўлсин",- дейди Ёрқин Назаров.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Comments