"Ёлғон гапиришда давом этинг, ҳақиқат барибир рўёбга чиқади". Бенземанинг вакиллари унинг ЖЧда ўйнаши мумкин бўлганини таъкидлашмоқда
29 dec 2022 13:07
News
"Ёлғон гапиришда давом этинг, ҳақиқат барибир рўёбга чиқади". Бенземанинг вакиллари унинг ЖЧда ўйнаши мумкин бўлганини таъкидлашмоқда
Форвард ўтган жаҳон чемпионатида жароҳати сабаб умуман ўйнамади ва уни тезда уйига юборган Дидье Дешамдан хафадек кўринмоқда.
Бу мавзуга Бенземанинг дўсти ва собиқ агенти Карим Жазири янги куч олиб кирди.
Бензема ЖЧда ўйнаши мумкинми-ди?
Жазири бир кун олдин ижтимоий тармоқда баёнот билан чиқди ва Бенземани атайлаб турнирдан четлатишганини маълум қилди: "Бензема кетганидан [терма жамоадан] бир ҳафтадан сўнг тўрт кундан сўнг бўладиган "Реал"нинг ўртоқлик ўйинида 30 дақиқа ўйнаш учун югуриш машқларини ва машғулотларни бошлаб юборди... Аммо, Стефана [Ги, Франция терма жамоасида Дешамнинг ёрдамчиси]нинг талқинига кўра, у турнирда иштирок эта олмасди!
Ёлғон гапиришда давом этинг, ҳақиқат барибир рўёбга чиқади".
Сўнгра Жазири форварднинг жароҳатланган оёқларининг суратлари жойланган видеони чоп этди. Ва қўшимча қилди:
"Буни бу ерга жойлашдан олдин уч нафар мутахассис билан маслаҳатлашдим ва улар Бенземанинг 1/8 финал ўйинигача тикланиши ва камида унда қайдномага кириши мумкин бўлганини тасдиқлашди! Нега сиз ундан бунчалик эрта кетишини сўрадингиз?"
Тез орада шунга ўхшаш фикрни спорт шифокори Педро Луис Риполь Marca газетаси рукнида айтди.
Тикланиш муддати – тахминан 21 кун. Шундай бўлдики, у 10 декабрда "Реал" билан шуғулланди, Франция эса 14 декабрда ярим финалда ўйнади. Карим кейинроқ бир кундан сўнг "Леганес"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳаракат қилди, Франция эса бу вақтда у сиз финалга тайёргарлик кўраётганди. Хулоса: Бензема ҳақиқатдан ҳам жаҳон чемпионатида ўйнаши мумкин эди".
Бенземани Қатардан уйига юборишганда нима рўй берди?
Испаниянинг Libertad Digital нашрининг хабарига кўра, Карим ЖЧ стартига бир неча кун қолганда жароҳат олган пайти термадан кетмоқчи бўлмаган.
Масалан, "Реал"да Бенземанинг тикланиши учун бор-йўғи уч-тўрт кун керак бўлганини даъво қилишди, Карим 15 декабрда клуб сафида ўртоқлик ўйинида ҳаракат қилди.
Шубҳасиз, у ерда ўйнаш шарт эмасди, аммо ўша пайтга келиб французнинг соғлигида ҳеч қандай муаммо қолмаганди – мантиқан керак бўлганда ва мотивация билан терма жамоага анча олдиндан ёрдам бериш мумкин бўлишини тахмин қилиш мумкин. Клуб вакилларининг сўзларига кўра, Карим ўртоқлик ўйинига "ҳеч қандай жисмоний муаммоларсиз" чиққан.
Барибир терма жамоа Бенземани жуда тез рад этди. Медиа Каримнинг Дешам билан бўлган суҳбат мазмунини хабар қилди: футболчида жароҳат маълум бўлгач, мураббий: "Афсус Карим, кетишингга тўғри келади" деган.
Манбаларнинг қайд этишича: форвард ўшанда терма жамоа бош мураббийига керак бўлмаган. Унинг ўзи кетмоқчи бўлмаган, аммо бу гапда ишора бор эди.
L'Equipe'нинг маълумотига кўра, Дешамнинг мақсади аниқ эди: ҳужумчи ва мураббий ҳеч қачон ҳамфикр бўлишмаган. Француз нашридан инсайд – терма жамоа ўйинчилари Карим кетганидан сўнг ўзларини енгил ҳис қилишган, бунгача ёшлар унинг олдида ўзлариини қулай ҳис қилишмаган.
Французлар Бенземасиз финалгача чиқишди. У билан қандай воқеалар бўлишини тахмин қилиш мумкин холос.
Алишер Остонов таржимаси
Comments