Latest news

18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  2 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  2 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5 16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  4 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   20 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  2 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  3 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  5

Йўғе?! ПСЖ учинчи турдан кейиноқ гуруҳдан чиқиши мумкин News

Йўғе?! ПСЖ учинчи турдан кейиноқ гуруҳдан чиқиши мумкин

Бугун ПСЖ учта турдан сўнг УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиққан биринчи жамоага айланиши мумкин.

Париж клуби "А" гуруҳидаги дастлабки икки турда "Реал" ва "Галатасарой"ни мағлуб этди. Агар парижликлар "Брюгге"ни таслим этишса, "Галатасарой" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилса, Томас Тухель жамоаси 1/8 финал масаласини ижобий ҳал қилади.

Бунақаси ҳозиргача Чемпионлар лигаси тарихида содир бўлмаган. Фақат Европа лигасида "Спортинг" 2011/12 мавсумда ушбу натижага эришган.


Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи рекордлари

Гуруҳда 6та ғалаба

"Милан": 1992/1993 (финалгача етиб борган)

ПСЖ: 1994/1995 (чорак финал)

"Спартак": 1995/1996 (чорак финал)

"Барселона": 2002/03 (чорак финал)

"Реал": 2011/12 (ярим финал), 2014/15 (ярим финал)


Гуруҳ ғолиби ва иккинчи ўрин ўртасидаги энг катта фарқ

11 очко: "Спартак" (1995/1996), "Барселона" (2002/03), "Реал (2014/15)


Кўп очко тўплаб, гуруҳдан чиқа олмаганлар

12: "Наполи" (2013/14), ПСЖ (1997/98)


Кам очко тўплаб, гуруҳдан чиққанлар

6: "Зенит" (2013/14)

5: "Милан" (1994/95)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика