Яйпанда бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашувига чипталар сотуви давом этмоқда
		
		22 feb 2022 14:18
        News	
	 
				 
				Яйпанда бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашувига чипталар сотуви давом этмоқда
Шу куни Ўзбекистоннинг энг номдор жамоаларидан ҳисобланган Тошкентнинг "Пахтакор" ва Қаршининг "Насаф" клублари ўзаро майдонга чиқадилар.
Айни кунларда Яйпан шаҳрида ушбу катта футбол байрамига тайёргарлик жараёни ўзининг авж палласига кирган. "Турон" ПФК ва ЎзПФЛ ўзаро хамкорликда Суперкубок учрашувини кўтаринки ва байрамона ташкиллаштириш учун "Ўзбекистон" стадиони худудида бир қатор амалий ишларни олиб бормоқдалар. Хусусан, стадионда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун алоҳида медиа-трибуна ва симсиз интернет алоқа тармоғи шакллантирилди.
"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига кириш чипталари сотуви ҳам йўлга қўйилган бўлиб, стадион масъуллари томонидан берилган сўнгги маълумотга кўра айни дамда 4000га яқин чипталар сотиб бўлинган.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда 2022 йилги катта футбол мавсуми Яйпанда Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви билан старт олади. Ўйиндан бир кун аввал "Ўзбекистон" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор" ва "Насаф" клублари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Бундан ташқари, футбол учрашуви олдидан ва танаффус вақтида стадионга ташриф буюрган мухлислар учун махсус концерт дастури намойиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, шу куни мухлислар таниқли эстрада юлдузлари - Фарҳод ва Ширин жуфтлиги ижросида дилтортар тароналарга бевосита гувоҳ бўлган холда мароқли ҳордиқ чиқаришлари таъминланади.
Суперкубок учрашуви чипталари сотуви юзасидан қўшимча маълумотларни +998902928515 алоқа рақами орқали олиш мумкин.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments