Яхшироқ шартнома таклиф қилишса, Куртуа "Челси"да қолиши мумкин
17 jul 2018 14:45
News
![](https://championat.asia/upload/storage/444588_original.jpg)
![](/upload/storage/444588_220.jpg)
Яхшироқ шартнома таклиф қилишса, Куртуа "Челси"да қолиши мумкин
"Челси"нинг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа янги шартномада маоши кўтариладиган бўлса жамоадан кетиш ҳақидаги саволни кўтармайди.
Эслатиб ўтамиз, Тибо ЖЧ-2018нинг энг яхши кипери деб топилди.
Айни пайтда "кўклар" ўйинчига ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг билан янги келишув таклиф қилмоқда. Лекин, Куртуа ўзини бундан ҳам кўпроғига муносиб деб ҳисобламоқда.
"Терма жамоам билан ЖЧ-2018даги бундай иштирокдан сўнг янада яхшироқ таклифга муносибман деб ўйлайман. Агентим билан учрашишни режалаштиряпман ва янгилик бор ёки йўқлигини билмоқчиман. Лондонда бахтлиман", - деди Куртуа.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments