Latest news

17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди News

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди

Стерлинг атрофидаги вазият жиддий.

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг ёзги трансфер ойнаси якунланишида Саудия Арабистони клубларидан таклифлар олган бўлса-да, жамоани тарк этишдан бош тортди. Бу ҳақда Times Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, шу қароридан сўнг 30 ёшли англиялик футболчи январдаги трансфер ойнасигача асосий жамоадан алоҳида ҳолда машғулот олиб боради. Шунингдек, “Челси” Стерлинг билан 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист Бен Жейкобснинг ijtimoiy tarmoq X (собиқ Twitter)да маълум қилишича, Стерлинг клубни алмаштиришни истамаяпти, чунки ҳафтанинг 300 минг фунт (£) (тахминан 346 минг евро)лик маошидан воз кечишга тайёр эмас.

Ўтган мавсумда Стерлинг “Арсенал”да ижара асосида тўп тепди ва 28 учрашувда 1 та гол, 5 та голли пас қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 10 миллион еврога тенг.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика