Яссин Буну Испанияга қарши пенальтилар сериясида Унаи Симон билан суҳбати ҳақида гапирди
30 jul 2023 13:51
News
Яссин Буну Испанияга қарши пенальтилар сериясида Унаи Симон билан суҳбати ҳақида гапирди
Марокаш термаси посбони Яссин Буну ЖЧ-2022 давомида Испанияга қарши ўйиндаги пенальтилар серияси арафасида рақибларидаги ҳамкасби Унаи Симон билан суҳбати ҳақида гапирди.
"Серия стартидан олдин Симон олдимга келиб, қўлида қоғози борлигини ва унда марокашлик футболчиларнинг қаерга пенальтини тепиши ёзилганини айтди. Шундан кейин қоғозга тегмаслигимни илтимос қилди. Мен эса унга: "Қоғозингга тегмайман, бироқ уни яшириб қўяман", дедим.
Абдулҳамид Сабири тўпни тепишга келаётганида унга Симонда қоғоз борлигини ва доимгидан бошқа томонга тепишини айтдим ва у гол урди", - деди Буну.
Link :
Source : twitter.com/Football__Tweet
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Comments