Latest news

07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  5

Япония, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Токио-2020 ҳақида ўйлашни бошлашган, биз-чи? News

Япония, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Токио-2020 ҳақида ўйлашни бошлашган, биз-чи?

Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси давом этмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ушбу мусобақада гуруҳда юз фоизли натижа қайд этиб, 1/8 финалда Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилиб чорак финалга чиққанди. Бироқ ярим финалга чиқишимизга Жанубий Корея йўл қўймади.

Яқиндагина ЎФА раҳбари томонидан норасмий деб айтилган Осиё ўйинларидан олдин ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон терма жамоаси олдига ушбу мусобақада чемпионликни вазифа қилиб белгилади. Шу боис ҳам Равшан Ҳайдаров хатто легионер мақомидаги Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамов каби футболчиларни Индонезияга олиб кетишга уриниб кўрди. Бироқ ФИФА кунлари бўлмагани учун "Ростов" ва "Шаржа" футболчиларимизни қўйиб юбормади. 

Фақат "Анжи" Ҳамдамовни тахминан бир ойга терма жамоага бериб туришга рози бўлди. Раҳбарият чемпионликни талаб қилгани учун бош мураббий таркибга энг кучли футболчиларни жалб қилди, бунга қўшимча тарзда 3 нафар ёши катта футболчи ҳам Индонезияга олиб кетилди. Натижада ЎЗбекистон сафида Осиё ўйинларига Токио-2020да иштирок этиши мумкин бўлган фақат 4 нафар футболчига жой тегди холос. Хожиакбар Алижонов, Бобир Абдихолиқов, Исломжон Қобилов ва Жасурбек Яхшибоев Индонезиядаги мусобақада асосий таркиб футболчиси бўлишмади. Деярли барчаси асосан захирадан ўйинга қўшилишди холос.  



Ушбу таркибдаги ҳеч бир футболчининг ёши Токио-2020га тўғри келмайди. 


Таққослаш учун финалга чиққан Япония таркибидаги 20 футболчининг барчаси 2020 йилги Олимпиадада иштирок эта олади. Яъни уларнинг ҳаммаси 1997 йилдан кейин туғилган. Мана шу ёш болалар билан японлар финалга чиқишнинг уддасидан чиқишди. Майли, Япония Олимпиада мезбони бўлгани учун ҳозирдан ўз уйидаги мусобақага жиддий тайёрланмоқда дейишингиз мумкин, лекин Индонезияга Саудия Арабистони ва Баҳрайн ҳам худди японлар каби тўлиқ олимпия ёшидаги футболчилар билан ташриф буюришди. 

Эрон эса 19 нафар мана шундай ёш футболчи билан Осиё ўйинларида иштирок этди. Японлар финалга чиққани ҳақида ёздик, Баҳрайн 1/8 финалда, Саудия Арабистони эса худди биз каби чорак финалда ютқазиб мусобақа билан хайрлашишди. Фарқи улар ёш футболчилар билан, биз эса ёши катта футболчилар билан чорак финалда мағлуб бўлдик.  


2020 йил Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасида 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок эта олишади.



Осиё ўйинлари-2018да иштирок этган ва Токио-2020га ёши тўғри келадиган футболчилар кимда қанча эди?

Япония - 20 (барчаси)
Саудия Арабистони - 20 (барчаси)
Баҳрайн - 20 (барчаси)
Эрон - 19
БАА - 12
Қатар - 11
Таиланд - 11
Жанубий Корея - 9
КХДР - 8
Қирғизистон - 8
Хитой - 6
Вьетнам - 6
Ўзбекистон - 4

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика