Latest news

20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  0 20:08Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  8 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  10 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:20Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2

Япония мухлисларга Шимолий Кореяга саёҳат қилмасликни маслаҳат берди News

Япония мухлисларга Шимолий Кореяга саёҳат қилмасликни маслаҳат берди

Япония Ташқи ишлар вазирлиги футбол мухлисларига келаси ҳафта Пхенянда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш ўйинига ташриф буюриш учун Шимолий Кореяга бормасликни тавсия қилди.

Япония узоқ вақтдан бери ўз фуқароларига Шимолий Кореяга саёҳат қилмасликни маслаҳат бериб келган, бироқ уларга буни тақиқлагани йўқ. Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас.

Қанча томошабин саёҳатга чиқишга ҳаракат қилиши аниқ эмас. Бунинг учун уларга Шимолий Корея визаси керак бўлади. Япониянинг NHK телеканали маълум қилишича, ўн тўртта ҳукумат вакили, шунингдек, оз сонли ОАВ ходими "мовий самурайлар"га ҳамроҳлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Японияда ўтган 3-тур учрашувида мезбонлар Шимолий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Пхеняндаги 4-тур беллашуви 26 март куни ўтказилади.

Rating: +4   

Comments

   
22 mar 04:28:18
Islom Jurayev
Uyoqqa borishni uylab xurmatni saqlab 1 urdi uzi reja buyicha....
   
22 mar 01:18:05
tima86
Хеч нарса йук бу Ш.Кореяда лекин чегараси ёпик. Хеч кимга керакмас КХДР
   
22 mar 00:08:29
Oybek Haydarov
Епик давлатлиги чатокда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика