Latest news

20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  14 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди News

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди

Ўтган йилнинг декабрь ойида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Японияга ташрифлари чоғида мазкур мамлакат билан кўплаб соҳаларда келишувга эришилиб, шартномалар имзоланганди.

Ушбу соҳалар қаторида спорт соҳаси ҳам бор эди. Бунинг самараси ўлароқ, Япониянинг “Ванфоре Кофу” ва Наманганнинг “Навбаҳор” клублари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорликка келишиб олинганди.

Ушбу ҳамкорликнинг амалий натижаси ўлароқ, Наманганга амалий ташриф билан Япониянинг “Ванфоре Кофу” футбол клуби бош менежери жаноб Сатору Сакума келди.

Мартабали меҳмон бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрди.

Сатору Сакумага мазкур ташриф чоғида Наманган вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлик қилишди.


“Марказий” ўйингоҳда япониялик меҳмоннинг “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамда ходимлари, шу жумладан, клуб директори Бахтиёр Нурматов, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, шунингдек, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Мўминов, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Ғанишер Исмоилов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасановлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган мазкур учрашув давомида “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов ва "Ванфоре Кофу" бош менежери Сатору Сакума ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, Бахтиёр Нурматов Япония клуби билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини баён этиб, Сакумани “Навбаҳор”га оид маълумотлар билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида Сатору Сакума ҳам илиқ қабул учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистоннинг машҳур жамоаларидан бири бўлмиш “Навбаҳор” билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлиги, ушбу ҳамкорлик доирасида бир қатор режаларни амалга ошириш ниятида эканлиги, ҳар икки клубнинг ўхшаш томонлари кўп эканлиги, жумладан, “Ванфоре Кофу” ҳам худди “Навбаҳор” сингари водий жамоаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳар икки клуб раҳбарияти вакилларининг ўзаро фикр алмашишларидан сўнг, япониялик мартабали меҳмонга “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинларнинг видеороликлари намойиш этилди.

Сатору Сакума жамоамиз иштирокидаги учрашувларнинг видеороликларидан катта тассурот олганлигини эътироф этди.

Учрашув якунида Бахтиёр Нурматов ва Сатору Сакума ўзаро совғалар алмашишди.

Шундан сўнг, япониялик мартабали меҳмон “Марказий” ўйингоҳнинг ҳакамлар, назоратчи, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, шунингдек, майдонни кўздан кечириб, уларга юқори баҳо берди.


Сўнгра, ўйингоҳнинг анжуманлар залида Сатору Сакумага Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасанов вилоятимиз футбол фалсафасига бағишланган видеороликни намойиш этди.

Шу тариқа “Ванфоре Кофу” клуби бош менежерининг “Марказий” ўйингоҳга уюштирган ташрифи якунланди.

Сатору Сакуманинг ташрифи режасидан шунингдек, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси, “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар футбол мактаби, Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академияси билан танишиш ҳам ўрин олган.

Умид қиламизки, “Навбаҳор” ҳамда “Ванфоре Кофу” клублари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик яқин вақт ичида ўз самарасини беради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика