Latest news

15:02Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фернандешнинг ўйинига баҳо берди   0 14:41Эшитдик-да! Хориждаги легионерлардан бири Ўзбекистонга қайтиши мумкин  5 14:04Витинья: "Албатта, Роналду ЖЧ-2026да ўйнайди"  2 13:45"Андижон" футболчилари кубок учун қанча мукофот пули олишгани маълум  9 13:22Симеоне: "Родри учун хурсандман. У "Олтин тўп"га лойиқ"  7 12:54"Нефтчи" футболчилари: 3 ойдан буён маош йўқ  21 12:35Мбаппе "Монако"ни сотиб олмоқчи бўлган  1 12:18Луис Энрике ПСЖ тарихидаги энг ёмон мураббий...  0 11:54Қишда "Пахтакор"ни 7 футболчи эркин агент сифатида тарк этиши мумкин  5 11:30Мартинес "Интер" тарихида энг яхши тўпурарга айланди  6 11:10"Футбол олами". "Насаф" бир кам чемпион, "Пахтакор" Қаршида мағлуб бўлди — Суперлиганинг 22-тури ҳақида барчаси  8 10:55Салкам икки йил ҳакамларга раҳбарлик қилган Эркин Бахтиёров қаерда?  0 10:51Аморим қачондан МЮни бошқариши маълум  7 09:58Goal «Олтин тўп»-2025 соврини учун номзодлар рейтингини тузиб чиқди  27 09:23«Барселона»нинг келаси ёздаги илк трансфер мақсади маълум  3

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш" News

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Турон" – "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини табриклайман. Кубокда Суперлига жамоалари билан беллашяпмиз. Бу ёш футболчиларимизга мактаб бўлади. Йигитларимга раҳмат, уларга иккинчи рақамда ўйнаш айтилганди. Суперлига ва биринчи лиганинг фарқи бўлади. Футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Уч тўртта яхши имкониятимиз бўлди, аммо гол ура олмадик. Охирида эса рақиб гол уриб кетди. Йигитларга эса раҳмат. Суперлига жамоасига қарши муносиб ҳаракат қилишди. Келажакда "Янгиер" жамоасидан Суперлигага яхши футболчилар етишиб чиқишини ният қилганмиз. 

- Жамоа таркиби қандай шакллантирилган? Ўтган йили U-19 жамоаси шов-шув кўтарганди. Улардан қанчаси таркибга жалб қилинди?

- Ҳа, U-19 жамоамиз ўткан йили зўр қатнашди. Ҳозирда таркибда 3-4 нафар футболчи айнан ўша таркибдан. Бугуннинг ўзида уларнинг учтаси асосий таркибда ўйнади. Ундан ташқари, U-19 жамоамиздан 3-4 таси "Насаф"да ўйнамоқда. Бу менимча яхши натижа. Мақсадимиз ҳам шу, аслида.

- Суперлига жамоасига қарши иккита ҳужумчи билан ўйнаш ҳақида изоҳ берсангиз.

- Вазиятга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ёш футболчилар, иккинчи рақамда ўйнамоқчи эдик. Шу сабаб ҳам битта ҳужумчи билан чиқдик. 

- Еттинчи рақамни ўйинчини ўзгартириш ўзини қанчалик оқлади?

- Тохирни жуда яхши биламан. У "Навбаҳор" сафида юрган, келажаги бор йигит. Уни алмаштирганимга сабаб, у чарчаб қолди. Тохир биз билан тўлиқ мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтамаган. 77 рақамли ўйинчимиз ҳам йиғинда бўлмаган, бу уларнинг жисмоний ҳолатида акс этмоқда. Аммо алмаштиришлар ҳам ёмон бўлмади. Элдор Каримовда ҳам 2 та вазият бўлди. Бу эса 80-90% гол эди. Улар гол уришлари керак эди. 

- Суперлига жамоалари билан ўйнадингиз. "Янгиер" ҳақида ҳаммада яхши таассурот қолди. Жамоанинг биринчи лигадаги мақсади?

- Мақсадимиз Про лигага чиқиш. Биринчи лига бир даврадан иборат. Мақсадимиз биринчи давранинг ўзида Про лигага чиқиш. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика