Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  30 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  1 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди News

Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Dinamo

Hislat Khalilov - 55'

Superliga. Round 22

28/10/2024, 18:15

2
:
1
Finished

Nasaf

Murodbek Rakhmatov - 89', Abduvohid Nematov - 90'

45'
90'
29'  Vohidjon Oqbutaev
46'  Dilshod Rakhmatullaev (Markos Kayk)
46'  Ulugbek Abdullaev (Hislat Khalilov)
55'  Hislat Khalilov
55'  Markos Kayk
68'  Maykon Douglas (Azizbek Akhmedov)
90'  Markos Kayk (Muhammadali Tursunov)
90'  Francis Narh (Bakhodir Nasimov)
17'  Golib Gaybullayev
54'  Sharof Muhitdinov (Bobir Abdikholikov)
54'  Javokhir Sidiqov (Murodbek Rakhmatov)
70'  Zafarmurod Abdurakhmatov (Shahzod Akramov)
70'  Igor Golban (Shukhrat Mukhamadiev)
80'  Dilshod Komilov
89'  Murodbek Rakhmatov
89'  Bobir Abdikholikov
90'  Golib Gaybullayev (Marko Stanojevic)
90'  Abduvohid Nematov

Суперлига, 22-тур
"Динамо" — "Насаф" 1:2
28 октябрь 2024 йил. Самарқанд, "Динамо" стадиони. 18:15
Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчилар: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко
Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
АVAR: Даниил Яценко

Гол: 1:0 — 55, Хислат Халилов (Маркос Кайк), 1:1 — 89, Мурод Раҳматов (Бобир Абдихолиқов), 1:2 — 90+11, Абдувоҳид Неъматов (пенальти).

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (8.Хислат Халилов, 46), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх, 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раҳматуллаев (11.Маркос Кайк, 46), 21.Анваржон Хожимирзаев, 44.Душан Мийич, 70.Майкон Дуглас (23.Азизбек Аҳмедов, 68), 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 4.Муҳаммадали Турсунов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 30.Абубакир Мўйдинов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов.

"Насаф":
35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшод Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (44.Шаҳзод Акрамов, 70), 9.Жавоҳир Сидиқов (6.Мурод Раҳматов, 54), 14.Шароф Муҳитдинов (10.Бобир Абдихолиқов, 54), 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 70), 32.Зоран Марушич, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 24.Сардорбек Баҳромов, 88.Марко Станоевич. 

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев (17), Воҳиджон Оқбўтаев (29), Дилшод Комилов (80).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+15. Ҳакам яна ВАР билан субатлашмоқда. Бу сафар "Насаф" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Аммо ҳакам пенальти белгиламади.

90+14. Чолович ўта яқин масофадан бўш дарвозани ишғол қила олмади!

90+11. ГОЛ! "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов пенальтини аниқ амалга ошириб, жамаоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

90+10. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов пенальтини ижро этади.

90+8. Ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади!

90+3. "Динамо" жарима майдонида тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билван мулоқот қилмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Раҳматов гол муаллифига айланди!

87. Абдухолиқовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига "Динамо" ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

83. Кожо рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини маълум қилди.

80. Комилов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

78. Чоловичнинг узатмасидан сўнг Акрамов бош билан зарба йўллади. Ягудин тўпни эгаллаб олди.

73. ГОЛ! Кожо "Насаф" посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди! Аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

70. "Насаф" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди. 

69. Хавфли вазият! Марушич "Динамо" посбони билан бирга-бир вазипятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ Ўрозов сўнгги паллада шижоат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

68. "Динамо" таркибида ўзгариш содир бўлди.

Пенальтига асос топилмади. "Насаф" бурчак зарбасини ижро этади.

62. Хавфли вазият! Абдихолиқов катта тезликда олдинга бориб, чап оёқда зарба йўллади, бироқ Нарх оёғини қўйишга улгурди, натижада зарба мўлжалга аниқ бормади. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Тўп "динамо" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин.

59. Чоловичнинг узатмаси "Динамо" ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

55. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Халилов чап қанотдан олдинга борди ва Абдураҳматовни чалғитган ҳолда айланма зарба йўллаб, Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди! Ҳисоб очилди, "Динамо" олдинга чиқиб олди. Эътиборлиси, Халиловга пасни яна бир захирадан ўйинга қўшилган Кайк берди.

54. "Насаф" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

50. Ҳожимирзаев ҳужумда Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. "Насаф" ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ёдингизда бўлса, биринчи бўлим икки футболчи ўртасида шу ҳолатнинг тескариси бўлганди.

49. "Насаф" стадартидан сўнг меҳмонларнинг рақиб жарима майдонидаги барча футболчиси офсайдда қолиб кетди.

46. Илк ҳужумни мезбонлар ташкил этишди. Кайкнинг зарбаси Голбанга тегиб, ортга қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Динамо"да икки ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+1. Кожонинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасви анча ноаниқ кетди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Комиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

44. Кожо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

40. Хавфли вазият! Марушичнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

39. Дугласнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

38. Ҳожимирзаев бир нечта рақибни алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва йиқитилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

37. Муҳитдиновнинг бурчак узатмасидан сўнг Голбан бош билан зарба йўллади, аммо тўп йўналиши анча ноаниқ кўриниш олди.

36. Оқбўтаевнинг узатмасидан сўнг Ўрозов бош билан зарба йўллади, аммо унинг позицияси яхши бўлмагани боис зарба кўнгилдагидек чиқмади.

35. Комилов Раҳматуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

33. Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг Кожо бош билан зарба йўллади. Неъматов тўпни эгаллаб олди. Кожо кетма-кет иккинчи маротаба рақиб жарима майдонида ҳаводаги курашда "Насаф" ҳимоячиларидан устун келди.

30. Чолович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

29. Оқбўтаев тўпни йўқотди ва ундан ўзиб кетишга уринган Сиддиқовни қоидабузарлик эвазига тўхтатишга мажбур бўлди.

Ҳозирча хавфли вазиятлар борасида "Динамо" олдинда, самарқандликлар иккита ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олишмади. "Насаф"да эса бундай ҳолат ҳали содир бўлмади.

26. Чолович ҳужумда Мустафоевдан ўтиб кета олмади.

24. Хавфли вазият! Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатмаси натижасида рақиб жарима майдонида турган Кожо бош билан зарба йўллади, Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

22. Мийич бурчак узатмаси пайтида ҳимояга ёрдам бераётган Марушични туртиб юборди. 

21. Абдураҳматов жарима майдонига кириб бориб, шеригига пас беришга уриниб кўрди, "Динамо" ҳимоячилари қийинчилик билан тўпни қайтарди.

20. Яна Ғайбуллаев Ҳожимирзаевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам уни оғзаки равишда жиддий огоҳлантирди.

19. "Динамо"нинг стандарти Мийичнинг зарбаси билан якунланди, Неъматов тўпни эгаллаб олди.

17. Огоҳлантириш. Ғайбуллаев шеригидан тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйди ва тўпни олиб қўйган Ҳожимирзаевни йиқитишга мажбур бўлди.

15. Майдон марказида Бозоров Мийич томонидан йиқитилди.

12. Абдураҳматов ўнг қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига киришга уриниб, тўқнашув натижасида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

9. Раҳматуллаев Мозговойга нисбатан хавфли ҳаракат қилди.

8. Чолович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

7. Муҳиддиновнинг узатмаси Ягудиннинг қўлларига бориб тушди.

6. Ўрозов Бозоровга нисбатан фол ишлатди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

2. Хавфли вазият! Неъматов тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди, Хожимирзаев эса 6-7 метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвоза устунига теккан ҳолда майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Динамо" футболчилари оқ, "Насаф" ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика