Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Янги мураббий билан иккинчи Суперкубок сари. "Пахтакор" мавсумга тайёрми? News

Янги мураббий билан иккинчи Суперкубок сари. "Пахтакор" мавсумга тайёрми?

2022 йилнинг дастлабки ўйини Ўзбекистон Суперкубоги баҳсига ҳам оз қолмоқда.

Суперкубок баҳси билан мамлакатимиздаги катта футбол байрамига ҳам старт берилади. "Пахтакор" мавсумга қанчалик тайёр? Қуйида шу ҳақида гап боради. 

Тайёргарлик режаси 

 8 январь санасидан бошлаб машғулотларни бошлаган "шерлар" 4 февраль куни Тошкентдаги йиғинни якунлади. Мана шу вақт ичида янги мураббий Славче Войнески бошчилигида "Пахтакор" "Янгиер" (2:0) ва "Дўстлик" (6:0) жамоаларига қарши назорат баҳсларида майдонга тушди. 5 февраль куни Анталияга йўл олган "шерлар" бир қатор кучли ва номдор клубларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказди. Натижалар эса қуйидагича бўлди. "Минай" 1:0,  "Уфа" 1:1, "Динамо Тбилиси" 0:3. "Динамо Киев" 0:0. 



 ВИДЕО. САфарда. "Пахтакор" Киевнинг "Динамо"си билан дуранг ўйнади + Азизбек Турғунбоев билан интервью 


ВИДЕО. CAфарда. "Пахтакор"нинг йирик мағлубияти, Славче Войнескидан интервью, 


Таркибдаги ўзгаришлар

Аввал хабар берганимиздек, клуб дастлаб Миржаҳон Мираҳмадов, Сардор Рашидов, Икром Алибоев билан расман шартнома имзолаганини маълум қилди. "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинига эса Оливер Шаркич, ҳимоя чизиғига украиналик Алексей Ларин, Камен Хажиев келиб қўшилди. Ўртоқлик учрашувларида ушбу икки ҳимоячи ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шунингдек, "Локомотив" билан шартнома имзолаган Жасурбек Ёқубов куни кеча "Пахтакор" аъзосига айланди. Сўнгги янгиликларга қараганда клуб Жалолиддин Машариповни ортга қайтариш ҳаракатига киришган. Пойтахт клуби қишки трансферлар ойнасида маълум бир йўқотишларга учради. Анзур Исмоилов, Шароф Муҳиддинов, Боян Матич, Марлен Чобанов, Достон Ҳамдамов эндиликда фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Қолаверса ҳужум чизиғи вакили Шерзод Темиров айни паллада "Персеполис" қизиқишлари доирасида турибди. 


"Пахтакор"нинг тахминий таркиби 

Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Камен Хажиев, Алексей Ларин, Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Икром Алибоев, Азиз Турғунбоев, Сардор Рашидов, Драган Черан

Азиз Турғунбоев - 22 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашувига яхши тайёргарлик кўрдик. Туркиядаги йиғин жуда яхши ташкиллаштирилди. Кўрган бўлсангиз, "Динамо Тбилис" билан баҳсда яхши вазиятлар яратдик. Фақатгина ҳужумни якунлаш ўхшамади. Киевликларга қарши охирги беллашув ҳисоблангани учун йигитлар билан келишиб боримизни беришга ҳаракат қилдик. Ҳа, улар Украина чемпиони. Биз эса Ўзбекистон чемпионимиз. Худо хоҳласа Суперкубокка тайёрмиз, дея оламан. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика