Latest news

23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  0 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  14 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0

Янги мавсумда "Атлетико"нинг таркиби қандай кўринишга келади? News

Янги мавсумда "Атлетико"нинг таркиби қандай кўринишга келади?

Ёзги трансфер ойнасида жуда фаол ишлаётган мадридликлар таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтиришга улгурди.

Жамоани Гризманн, Родри, Лукас Эрнандес, Годин, Хуанфран каби ўйинчилар тарк этган бўлса ҳам уларнинг ўрни ёш ва иқтидорли футболчилар ҳисобига тўлдирилди дейиш мумкин.

Ҳеч бир клубда бунчалик ўзгариш бўлмади. Ўзингиз кўринг: "Атлетико"ни таниб бўлмаяпти



Энг муқобил вариант

Ҳимоявий ўйинни хуш кўрадиган Диего Симеоне янги мавсумни катта эҳтимол билан 4-4-1-1 тактика асосида бошлаши мумкин. Феликс ва Мората ҳужум чизиғида ажойиб тандем бўлиши кутилмоқда. Майдон марказини янги келган яна икки ярим ҳимоячи Эррера ва Льоренте бошқаришса, Коке ва Саул уларга ёрдам беришади. Ҳимоя чизиғи эса деярли буткул янгиланган. Триппьер, Хименес, Эрмосо ва Ренан Лоди мудофаа учун жавоб беришади.



Янгича ёндошув

Баъзида сиз янгилик қилиб туришингиз керак, акс ҳолда сизни тирик қолишингиз даргумон. Келаётган мавсум Симеона 3-5-2 тактика асосида жамоани шакллантирса, бунга қандай қараган бўлардингиз? Бунда фаҳрий ҳимоячи Стефан Савич Эрмозо ва Хименезга ўз тажрибаларини улашади. Саул ва Триппьер латерал вазифасини бажарса, Коке, "Реал"дан харид қилинган Льоренте ва Томас Парти майдон маркази учун жавоб беришади. Феликс эса Альваро Мората билан ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. 


Ҳимоявий таркиб

"Атлетико" тез-тез оғриқ сезадиган жиҳат бу - чарчоқ. Симеоненинг қаттиқ талаблари шогирдларини чарчатиб қўйиши ва бу кутилмаган жароҳатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳолат бизга 2013/2014 йилги мавсумни ёдга солади - ЛаЛигадаги чемпионлик ва УЕФА Чемпионлар лигасидаги чарчоқ. Диего Коста ва Арда Туран мавсумни жароҳат билан якунлагани ўшанда мураббийнинг ротация қилишга уриниб кўрмагани сабаб бўлганди. 



Қайси футболчилар ушбу мавсумда ротация қилиниши мумкин? Деярли барчаси. Фақат Ян Облакка муносиб ўринбосар топилмаяпти. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика