UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Келажак Юлдузлари-2019". Учинчи кунги ўйинлардан ГАЛЕРЕЯ  1 15:51Ноёб Франция терма жамоаси   4 15:37Европанинг 8та гранд клуби 20 ёшли германиялик ўйинчига қизиқмоқда  3 15:16"Атлетико"нинг собиқ ўйинчиси А Серия клубига ўтиши мумкин  1 14:49Тунис терма жамоаси бош мураббийсиз қолди  2 14:21Таваллуд айём муборак, Cакен Джетибаевич!  0 14:18"Интер" бор эътиборини "Барселона" ўйинчисига қаратган  4 13:50Ота орзусини амалга оширган ўғил тақдири  2 13:34Пьянич ПСЖга ўтиши мумкин  2 13:31Элгужа ва Пуришкин хет-трик қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  8 13:08"Спорт" телеканали Бундеслига трансляция ҳуқуқини қўлга киритди  47 13:02"Барселона" Алькантара билан шартнома имзоламоқчи  0 13:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 12:33ПСЖ "Реал" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 12:30Olamsport: Бугун 8 нафар боксчимиз Чеченистонда финал йўлланмаси учун жанг қилади, Головкиннинг жанги расман тасдиқланди  1

Ҳеч бир клубда бунчалик ўзгариш бўлмади. Ўзингиз кўринг: "Атлетико"ни таниб бўлмаяпти Янгиликлар

Ҳеч бир клубда бунчалик ўзгариш бўлмади. Ўзингиз кўринг: "Атлетико"ни таниб бўлмаяпти

"Атлетико" юлдузлари "Барселона", "Сити". "Бавария" ва "Интер"ни кучайтирди, аммо "матрасчилар" олдингиданда қизиқарлироқ жамоага айланиши мумкин.

"Атлетико" бу ёзда сотувлар бўйича етакчига айланди.


1. "Атлетико" - 311,1 млн. евро

2. "Бенфика" - 172 млн. евро

3. "Челси" - 119 млн. евро


Қисқача маълумот

Антуан Гризманн → "Барселона" (120 млн. евро). Мавсумлар оралиғидаги энг шов-шувли можарога сабаб бўлиб, "Атлетико"ни жуда хунук тарк этди.


Лукас Эрнандес → "Бавария" (80 млн. евро). Тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланди. "Ливерпуль" ван Дейкни 78,8 млн. еврога сотиб олганди.


Родри → "Манчестер Сити" (70 млн. евро). Испаниялик таянч ярим ҳимоячисини Гвардиола сотиб олишни истади ва "Сити" шартномадаги товон пулини тўлаб берди. "Атлетико" ҳеч нарса қила олмади.


Желсон Мартинш → "Монако" (30 млн. евро). "Атлетико"да ўйнаб кета олмади, қишда ижарага берилди ва Францияда топ футболчи эканлигини кўрсатди. Ўша ерда қолди.


Лусиано Вьетто → "Спортинг" (7,5 млн. евро), Бернард Менса → "Кайсериспор" (3,6 млн. евро). Уларнинг кетганини ҳеч ким пайқамади.


Диего Годин → "Интер" (эркин агент). Клуб билан янги шартнома бўйича келиша олмади, тузукроқ шартлар билан бошқа клубга йўл олди, аммо можароларсиз. Хайрлашув матбуот анжуманида йиғлаб юборди.


Филипе Луис → эркин агент. Унинг шартномаси якунланган. Ҳимоячи "Атлетико"да бир мавсум қолиши учун кичик умид бор. Бироқ катта эҳтимол билан ватанига қайтса керак.


Асосий таркибнинг олти футболчиси жамоани тарк этди, уларнинг икки нафари етакчи эди. Улар билан хайрлашиш "Атлетико" топ даражадан тушганини билдиради, аммо:


1. Симеоне қолди

2. Клуб янгиланмоқда


"Атлетико" - харажатлар бўйича дунёда учинчи.


"Реал" - 303 млн. евро

"Барселона" - 237 млн. евро

"Атлетико" - 221,5 млн. евро

"Боруссия" - 127,5 млн. евро

"Севилья" - 123,5 млн. евро


Қизиқ, бу 5та клубнинг 4таси Испаниядан. Рўйхатда бирорта инглиз йўқ.


Қисқа маълумот

Жоау Феликс ← "Бенфика" (126 млн. евро). Мегаиқтидорга эга португалиялик форвард. Ҳозирча бу ёзнинг энг қиммат футболчиси.


Маркос Льоренте ← "Реал" (30 млн. евро). 24 ёшли таянч ярим ҳимоячиси "Қироллик клуби" асосий таркибига кира олмади. "Атлетико"да эса у майдонга тушувчилардан бири бўлади. Йигитча учун яхши вариант ва "Атлетико" захирасини кучайтиришнинг яхши йўли.


Фелипе ← "Порту" (20 млн. евро). Иқтидори кеч намоён бўлган тажрибали марказий ҳимоячи. Фелипе 27 ёшида Бразилиядан Португалияга келган, шу сабабли нарх паст. Агар 23-24 ёшда бўлганида "Порту" 60 млн. евродан кўпроқ сўраган бўларди.


Ренан Лоди ← "Атлетико Паранаэнсе" (20 млн. евро). 21 ёшли қанот ҳимоячиси чап қанотдаги барча жойларда ўйнай олади. "Атлетико" Лоди учун курашда "Зенит"ни мағлуб этди. "Матрасчилар" бу жойга яна бир футболчини сотиб олса керак. Масалан, "Порту"дан Алекс Теллесни.


Эктор Эррера ← "Порту" (эркин агент). Жуда фойдали битим. "Атлетико" Родри ўрнига икки футболчи сотиб олди (Льоренте ва Эррерани) ва 50 млн. евро фойдада қолди. Марказда Сауль, Коке ва Томас борлигини ҳисобга олсак, таркиб янада кучайди дейиш мумкин.


Киран Триппер ← "Тоттенхэм" (25 млн. евро). "Атлетико"да ўнг қанот ҳимоячиси позицияси бўш қолаётганди, бироқ мадридликлар тезда бу муаммони бартараф этишди. Триппер сўнгги мавсумда ўзини кўрсата олган ҳимоячилардан бири.


Бу билан трансфер кампанияси якунлангани йўқ. "Атлетико" харидларни амалга оширишда давом этади, жамоада пул етарлича. Ҳозир сотув ва харид ўртасидаги фарқ +89 млн. еврони ташкил қилади. Улар бу пулларни бемалол сарфлашлари мумкин.


Тез орада яна бир марказий ҳимоячи - "Эспаньол"нинг 24 ёшли футболчиси Марио Эрмосо хариди ҳақида эълон қилиниши мумкин. У ўтган мавсум ижара асосида "Эспаньол" шарафини ҳимоя қилган. Бақувват ҳимоячи.


Жамоада кучайтириш керак бўлган битта жой қолди:

ЮЛДУЗ


Юлдуз. Феликс - қимматбаҳо футболчи, аммо 19 ёшда фақат Мбаппегина асосий юлдуз бўлади. Облак, Сауль, Коке - булар ҳам юлдуз, аммо янгиланган "Атлетико"га янги топ футболчи керак.


Айни дамда деярли барча позицияларда футболчи етарли, аммо юлдуз "Атлетико"нинг ўтиш даврини тезлаштириши мумкин. Хамес ёки Дибала даражасидаги ўйинчилар трансферни якунлаш учун идеал вариант бўлади, бироқ бу икки футболчи ҳам "Атлетико"га ўтмаса керак.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

+5   
18 июл 14:51:20
Murodjon Ravshanov
Tripperni Tottenham nega sotganiga tushunish qiyin
+3   
18 июл 14:56:10
Andijon&M_Yu
Adminlar Saudiya jurnalistlari O'zbekiston va guruh haqida nimalar deyishmoqda.Iloji bo'lsa shular haqida habar maqola chiqaringlar.
+1   
19 июл 08:18:30
007Chelsea
Atletijo bu yul daxshat bub ketadi huddi sitiday.uzgacha takyika bulish aniq.hali markazda morata bor.bosh bila zur uynaydi.real barsa atletikono unitmangizlar bu yil laligani ichini ezadi
+1   
18 июл 21:26:07
Арсенал 14
Atletikoni urtamiyona uyinchilari 2-3 yilda yulduz buladi.
Atm dan chiqqan yulduzlarni bir eslang: D Forlan, D Kosta, Torres, Aguerro, Grizman....
+1   
18 июл 17:29:41
Hello! How r u?
немо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ла лигада 2-ўринни олишига тилакдошман 1-ўрин Барса
Oʻzi barca la ligadan boshqa nimani ham olaredi
+1   
18 июл 16:32:53
Mirjalol MED
Uzoqni ko'zlab qilingan ishlar qoyil
+1   
18 июл 16:05:55
ArsaBarsa
Yulduz bo'lmasada Simeoni jamoani qanday tayyorlashni biladigan murabbiy. Atletiko qaytaga tezkor va xavfli raqibga aylanib bormoqda.
+1   
18 июл 15:43:33
M
atletini transferlari yoqdi manga
+1   
18 июл 15:36:45
Luis Barca
Nima bõlganda ham bu yil eng yaxshi mavsumlardan birini kõramiz
+1   
18 июл 15:07:01
FCBarselona4590
Errera qanaqa o'yinchi bilmadimu lekin Partey baribir asosiy o'yinchi bo'lsa kerak! Udari ham kuchli uzoqdan zo'r tepadi, tayanchni ham yaxshi ushaydi, Messini rossa tepardi
+1   
18 июл 15:03:55
Ali ADNAN (c)
Barsani ģajib yeb yuborsa zooooor ish bòlardida!!!!!
   
18 июл 17:19:16
немо
Ла лигада 2-ўринни олишига тилакдошман 1-ўрин Барса
   
18 июл 15:36:28
Luis Barca
Nima bõlganda ham bu yil eng yaxshi mavsumlardan birini kõramiz
   
18 июл 15:22:41
Jar
Tripper juda zör transfer.omad atletikoga!
   
18 июл 15:09:31
M S N
Триппиер Жуда Аклли Трансфер булди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг