Latest news

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Янги либослар тақдимотини ўтказишни қачон ўрганамиз?! News

Янги либослар тақдимотини ўтказишни қачон ўрганамиз?!

Мамлакатимизда катта футбол мавсуми бошланиш арафасида турибди.

Бугун амалдаги чемпион "Пахтакор" янги бош мураббий Питер Хюистра иштирокида матбуот анжумани ўтказди. Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив" эса янги сарбон Микаэль Секейра билан бирга жалб қилинган футболчилар билан ҳам матбуот анжумани ўтказди. Шунингдек, Наманганда "Навбаҳор" ҳам янги мавсум олдидан тақдимот маросими ўтказди. Шу баҳонада футболимизда эътибордан четда қолиб келадиган бир жиҳатга тўхталиб ўтишни жоиз деб билдим.

27 февраль куни Жанубий Кореяда К-лига 1 ва К-лига 2да янги мавсум старт олди. Корейс клубларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатар эканман уларнинг мавсум олдидан янги либосларини қай тарзда тақдим этишгани эътиборимни тортди. Сабаби, бу нарса бизнинг футболда эътибордан четда қолиб келади. К-лига 1нинг барча клуби янги мавсум учун формаларини турлича кўринишда тақдим этишган. Бунда асосий форма, дарвозабонлар либоси, иккинчи ва учинчи формалар ҳам тақдим этилади. Бизда эса жамоаларнинг янги либосини одатда майдонга тушиб келишганда биламиз. Баъзида жамоаларимиз мавсум учун "сарполари"ни намойиш этишади. Аммо, ҳаминқадар.

"Сувон" клуби уй ва сафар либосларини шу тарзда тақдим этган.


Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров тўп тепадиган "Соннам" клубининг уй ва меҳмон формалари.


"Поханг Стилерс" ҳар уччала комплектни ва дарвозабонларнинг икки комплект либосини ҳам ўйинчилар эгнида акс эттириб тақдим этган.


"Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланган Ислом Кенжабоев бориб қўшилган К-лига 1 дебютанти "Жежу Юнайтед" эса барча комплект формаларни битта суратда ва ёқимли кўринишда тақдим этган.


Энди Жанубий Корея ва Ўзбекистон чемпионатини, клубларини ва бу икки юрт футболидаги сармоялардан келиб чиқсак уларга ўзимизни солиштириш тўғри эмас, деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Шу жиҳатни инобатга олиб К-лига 2 клубларини ҳам кузатиб чиқдим. Кореянинг иккинчи даражали лигасидаги 10та иштирокчининг барчаси янги либосларини ажойиб кўринишда тақдим этган. Демак, бу борада ҳаммаси эътибор ва шу ишни бажариш учун яратиб бериладиган шарт-шароитларда.

К-лига 2 аъзоси бўлган "Жоннам Дрэгонс" ўйинчилар учун ҳам, киперлар учун ҳам уч хил формаларни тақдим этган.

Зўр-а. Шунга ўхшаш фотосессия ва махсус видеоролик ишлаб янги формани тақдим этиш учун ўзбек клубларига нима етишмайди? Маблағ? Шароит? Хоҳиш? Эътибор?


Ўтган мавсум таркибида ҳамюртимиз Достон Турсунов ҳаракат қилган "Пусан Ай Парк" жамоасининг уй ва меҳмон либоси.


 

К-лига 2нинг навбатдаги иштирокчиси "Ансан Гринерс"нинг уй, сафар ва дарвозабонлар формалари тақдимоти.


К-лига 2 вакили "Пучхон-1995" жамоасининг янги мавсум олдидан либосларни тақдимоти фотосессиясидан.


Юқорида К-лига 1 ва К-лига 2 клублари янги мавсум олдидан либосларини қай тарзда тақдим этишганини кўрдингиз. Шунга ўхшаш фотосессия ва махсус видеоролик ишлаб янги формани тақдим этиш учун ўзбек клубларига нима етишмайди? Маблағ? Шароит? Хоҳиш? Эътибор?

Бу фақат клубларимизга эмас, ЎФАга ҳам тегишли. Яқинда аёллар терма жамоамиз Туркиянинг Анталья шаҳрида "Festival Women’s Trophy 2021" халқаро турнирида иштирок этиб қайтди. Унда қизларимиз янги либосларда ўйнашди. Биз эса буни ўйин галереяси чиққанида суратларда кўрдик.


Шу ўринда яна бир савол туғилади: Ўзи ҳар мавсум либосни алмаштириш нима учун керак? Бу аввало клубнинг титул ҳомийси учун керак. Сабаби, шу орқали улар ўз брендларини реклама қиладилар, ҳар мавсум янги дизайндаги форма ва мухлислар ҳар йили янги футболка харид қиладилар. Дейлик, "Интер" 3 йил бир хил либосда ўйнаса мухлислар ҳар йили янги "сарпо" сотиб олишлари мантиққа тўғри келмайди. Янги дизайн, янги либос ва ҳар йилги харидлар. Европанинг гранд клублари "Nike", "Adidas", "Puma", "New Balance", "Warrior" каби турли брендлардан миллионлаб доллар олишади. Ўзбек клублари ва терма жамоаларимиз учун бу жиҳат мос эмас. Яъни, ҳеч бир вакилимиз учун йирик брендлар махсус дизайндаги либос яратиб беришмайди. Клубларимиз ва терма жамоаларимиз фақат тайёр формаларни сотиб олиб келишади ёки айрим фирмаларнинг Ўзбекистондаги расмий диллерларига буюртма беришади. Шунда ҳам махсус дизайн яратилмайди. Айрим клубларимиз мавсумни ўтган йилги либосларда бошлашади. Бир нечта турдан кейин янги либосларда майдонга тушиб келишади. Бунақаси футболимиз учраб туради. Баъзи клубларимизда ўзининг доимий ранги ҳам йўқ. Маълум даврда бир рангдаги формада, бошқа даврда яна ўзгача рангдаги формада ўйнашади.


Яқинда клубларимиз хориж йиғинларига матбуот хизмати ходимларини олиб кетмаслиги ҳақида мақола чоп этган эдик. Бугунги мавзу ҳам худди ўша хорижга олиб кетилмайдиган фотограф ва матбуот котиблари мавзуси каби муҳим, лекин жавоби кўринмаётган жиҳат. Ҳозирча клубларимиз аста-секинлик билан, босқичма-босқич профессионаллик сари қадам ташлашларидан умид қилишимиз мумкин холос. Зеро, умид охирида сўнади. Охири эса кўринмайди.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика