Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Хвича Кварацхелиянинг агентининг гаплари футболчининг трансферини барбод қилиши мумкин News

Хвича Кварацхелиянинг агентининг гаплари футболчининг трансферини барбод қилиши мумкин

«Наполи» футболчиси Хвича Кварацхелиянинг агенти Мамука Жугели мижозини Италиядан кетиши ҳақидаги гапларига клуб томонидан расмий баёнот берилди.

«Одамлар Хвичани янги мавсумда ҳам «Наполи»да қолишига умид қилмасликларини сўраган бўлардим. Биз кетишни истаймиз. Барчаси Евродан сўнг ҳал бўлади. Ҳозирча уни чалғитиш ниятида эмасмиз. Унинг янги жамоаси EЧЛда ўйнайдиган клуб бўлади», — деб фикр билдирган Хвича Кварацхелиянинг агенти.

Бу гапларга ўз навбатида «Наполи» матбуот хизмати томонидан тезда расмий баёнот берилди.

«Хвича Кварацхелиянинг агенти ва отасига шуни эслатиб қўймоқчимизки, унинг «Наполи» билан тузган яна уч йиллик шартномаси бор. Биз уни жорий йилги трансфер бозорига қўймаганмиз, уни сотиш ниятида ҳам эмасмиз. Ҳеч бир агент ёки ота бизнинг футболчиларимизнинг келажагини ҳал қилмайди. Хвича Кварацхелиянинг «Наполи» билан тузган шартномаси бор! Гап томом», — дейилган баёнотда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика