Latest news

00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  1 00:20U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  0 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас” News

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас”

Суперлигада дастлабки ғалабасини қўлга киритган "Андижон" жамоасининг иқтидорли ўйинчиси Хушнудбек Авиловга "Бухоро" билан ўйиндан сўнг айрим саволлар билан юзландик ва бўлажак ўйинлар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

- “Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини турнир жадвалида ёнма-ён келаётган "Бухоро" жамоасига қарши ўтказди ва Суперлигадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Авваламбор ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий ишқибозларини табриклайман, биз учун ушбу учрашувда ғалабага эришиш сув ва ҳаводай зарур эди. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, жанговор рухда ўтганлигини айтишим мумкин. “Бухоро” жамоаси ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўришганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Сиз авваллари қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушар эдингиз, ҳозир эса жамоа бош мураббийнинг кўрсатмасига биноан марказий ҳимоячи чиғизида ўйнаб келмоқдасиз. Бу сиз учун қийин эмасми?
- Мен учун марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш бегона эмас, сабаби Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида тўп тепган давримда ушбу позицияда ўйнаганман. Марказий ҳимоя чиғизида харакат қилиш менга қулай, жамоа бош мураббийи менга ишонч билдиргани учун рахмат айтаман ва қўлимдан келганича жамоам ғалаба қозониши учун бор куч қудратимни ишга соламан

- Жамоага янги бош мураббий Бахтиёр Хамидуллаев келди, мураббий тўғрисидаги фикрларингиз?
- "Андижон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Хамидуллаев ўз даврида Республикамизнинг энг кўзга кўринган хужумчиларидан бири ҳисобланган. Машғулотларда футболчиларга руҳий озуқа бера олади, талабчан мураббий. Ўйинларга яхши тайёрлай олади ҳамда ўз ўйин тактикасига эга.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...
- "Металлург" жамоаси билан учрашув биз учун жуда муҳим ҳисобланади, сабаби жамоамиз сафар учрашувларида муваффақиятга эришмаган насиб бўлса Бекободдан ғалаба билан қайтамиз.



Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика