Latest news

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Хусейн Шодиев: "Бизда футзал ривожланиш босқичида" News

Хусейн Шодиев: "Бизда футзал ривожланиш босқичида"

Tags :  Футзал
Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Тожикистон учрашувидан кейин рақибларимиз устози Хусейн Шодиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўз шогирдларимнинг ўйинидан қониқмадим, чунки жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик.

Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби Осиё чемпионатидагидан анча фарқ қилди, жамоанинг асосий ўйинчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олишибди. Йигитларни бу жамоага қарши тайёрлаш бироз қийин бўлди, сабаби улар умуман бошқа таркибга қарши тайёрланишган эди. Янги ўйинчилардан иборат жамоага қарши бироз бўшашишди ва имкониятларни кўкка совуришди.

Яна икки кун кетма-кет ўйин бўлади, бу дегани ҳар икки жамоага ўйнаш қийинлашиб боради. Чунки, ўйиндан кейин тикланиш учун камида 48 соатдан 72 соатгача вақт керак. Шундай бўлсада, кейинги беллашувларда ижобий натижа кутиб қоламиз.

Бундан ташқари, футзалчиларимизга тажриба етишмаяпти, чунки таркибимиз жуда ёш, Осиё чемпионатида ҳам энг ёш жамоалардан бири бўлдик. Аксарият ўйинчилар терма жамоада саноқли ўйин ўтказишган холос. Шунинг учун ҳам асосий оғирлик 5-6 нафар футзалчиларимизга тушмоқда. Бизда футзал ривожланиш босқичида", - деб таъкидлаб ўтди Хусейн Шодиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика