Latest news

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  8 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Хуршид Ғиёсовнинг онаси: "Ҳар бир она фарзандининг иштирокини кўзида ёш билан томоша қилгани аниқ" News

Хуршид Ғиёсовнинг онаси: "Ҳар бир она фарзандининг иштирокини кўзида ёш билан томоша қилгани аниқ"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентга қайтиб келгани ҳақида хабар бердик. Аэропортда Хуршид Ғиёсовнинг онаси ўз фикрларини билдиришга рози бўлди.
- Фарзандларимиз иштирокидаги барча ўйинларни бутун оила аъзоларимиз биргаликда, юракда ҳаяжон билан томоша қилдик. Уларнинг шу даражаларга эришишлари йўлида тинмай меҳнат қилган мураббийлардан, фарзандларимиз учун чексиз имкониятлар яратган давлатимиздан жуда миннатдормиз. Турмуш ўртоғимнинг футболга бўлган меҳр-муҳаббати ўғлим Хуршидбекка ҳам ўтган. Унинг жаҳон миқёсидаги ўйинларда юртимиз фахри бўлиб иштирок этаётганини кўриш бизга чексиз қувонч бахш этади. Бир нарсани ишонч билан айта оламанки, ҳар бир она фарзандининг иштирокини кўзида ёш билан томоша қилган. Йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди, ҳеч афсусланмайман, улар ҳақиқатда кучли эканликларини, юраклари шижоатга лиммо-лим эканлигини ҳар битта ўйинда исботлай олишди. Барчасига бахт, омад, юксак марралар тилаб қоламан.


Гулшан Саъдуллаева ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика