Latest news

00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  4 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  14 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  61 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Хоразмдан чиққан миллионер News

Хоразмдан чиққан миллионер

У болалигида Миржалол Қосимов ва Анвар Солиевни биларди, холос. Бугун уни бутун Ўзбекистон танийди.

Унинг учун олам фақат Хоразмдан иборат бўлиб, пойтахт нима-ю Тошкент қаерда, билмасди. Аммо, тўсатдан футбол аталмиш мўжиза пайдо бўлди ва фақир оиланинг кенжа фарзандига дунё эшикларини очди...

Жалолиддин Машарипов — ҳаёт синовлари билан анча эрта танишди. У ва акасини боқиш учун отаси узоқ шаҳарларда тер тўкар, тамаки олиб сотган содда ойиси эса бир гал судланиб ҳам чиққанди. Йўқсиллик меҳрга муҳтож бўлажак юлдузни энг керак даврида ота-онадан узоқда тутди. Фарзандларининг келажагини ўйлаган жуфт рус диёрига жўнаб, мусофирчиликнинг қаттиқ нонидан татиб кўришга мажбур бўлади. Бувиси билан яшай бошлаган Жалол уларни соғинар, ўйлаган сари зерикарди. Болакай шунақа пайтларда ўзини футбол билан чалғитди... 

Тошкентга кўчиш

5-синфда ўқиб юрган кезлари интернат жамоаси билан Жиззахдаги турнирга борди. Ўртоғи Жамшид Искандаров билан бирга "Пахтакор" скаутларининг нишонига тушиб қолган Жалолиддин пойтахтга кўчиб ўтди. Бу Машариповлар оиласи учун кутилмаган ва қувончли воқеа эди. Аммо, ҳаёт фақат бахтли кунлардан иборат эмас. Унда муваффақиятга эришиш  учун тақдирнинг синовларини енгиш керак. 

Қийин кунлар

Жалолиддин учун чинакам имтиҳон 18 ёшида "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасига олинмаганидан кейин бошланди. Ўшанда мураббийлар Машариповдан футболчи чиқишига ишонишмаган эди. Ярим ҳимоячи бу вазиятда футболдан кетиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрди. Чунки ортиқ ҳеч кимга керак бўлмай қолганди. Аммо, барчасини тушунди ва ундан воз кечганларга зўрроқ эканини исботлаш учун ҳаракат бошлади.

Дастлаб, Жиззахнинг "Ғаллаорол"и билан келишди. Бироқ, ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаевнинг маслаҳати билан пойтахтга қайтиб, Мочинов бошчилигидаги "Оқ-тепа"га ўтди. Биринчи лигада ўйнаб юрган пайтлари жамоадошлари билан ижарада яшар, уйнинг аҳволи жуда ёмон ҳолатда бўлиб, каламушлардан мунтазам ҳимояланишни талаб қиларди...

У барчасига чидади, барчани енгди. "Пахтакор" уни қайтарди. Вақт ўтиши билан Жалолиддиннинг клубдаги ўрни мустаҳкамланиб бораверди. Бу орада терма жамоа етакчиси бўлиб, легионерга айланди. 10 йил муқаддам Жалолиддиннинг овқатланиш учун пул тополмаган вақтлари ҳам бўлган. Бугун эса миллион доллари бор!

Хулоса

Орамизда бугун ишлари юришмаётган кишилар етарлича. Агар сиз ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, 18 ёшида мураббийларнинг "Сендан футболчи чиқмайди" қабилидаги гапини эшитган Жалолиддинни эсланг. У тўхтаб қолмади, ўз устида ишлашда давом этди — юмалоқ тўпга борини берди. Натижа эса ўртада...


Author :
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика