Latest news

08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  1 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  1 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  5 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  8 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5

Хоразм вилояти биринчилиги. “Урганч ОЗК-1” жамоаси пешқадамликни мустаҳкамламоқда News

Хоразм вилояти биринчилиги. “Урганч ОЗК-1” жамоаси пешқадамликни мустаҳкамламоқда

Хоразм вилояти биринчилигининг 2 лига жамоалари навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
Мусобақада карвонбоши бўлиб турган Урганч олимпия захиралари коллежининг  “Урганч ОЗК-1” жамоаси ушбу турни сафарда ўтказганига қарамай йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Коллеж тарбияланувчилари бу гал меҳмонда “Наврўз” жамоасини тор-мор этишди, 7:0.  Натижада улар энг яқин таъқибчиси  “Терма-97” жамоасидан олти очкога ўзиб кетишди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Терма-97” жамоаси пешқадамга нисбатан икки ўйин кам ўтказишган. “Хонқа”ликлар “Янгибозор”лик футболчилар устидан эришган ғалабасидан кейин тўплар нисбатига кўра учинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Ажабланарлиси шундаки, чиройли ўйинлари билан мухлислари қалбидан ўрин олаётган “Қўшкўпир” жамоасининг мазкур турда  ўз майдонида “Урганч ОЗК-2”ни қабул қила олмаганидир. Натижада, меҳмонлар жамоасига техник ғалаба ёзилди.    
   
Агарда жамоаларнинг турли миқдорда ўйинлар ўтказишганига эътибор қаратсак, мусобақа жадвалида ўзгаришлар рўй бериши мумкин.

6-тур натижалари:
           
20 июль

“Терма-97” (Урганч шаҳри) - “Хива” (Хива шаҳри) - 5:3
“Наврўз” (Янгиариқ тумани) - “Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри) - 0:7   
“Хонқа” (Хонқа тумани) - “Янгибозор” (Янгибозор тумани) - 4:2   
   
21 июль

“Шохобод” (Шовот тумани) - “Гурлан” (Гурлан) - 2:1     
“Қўшкўпир” (Қўшкўпир тумани) - “Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) -  -: +
“Интернат” (Урганч шаҳри) жамоаси- дам олиш.
 
Икром  Худойберганов 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика